Ботиржон Маҳмудов (1990-йилда туғилган) — ўзбекистонлик боксчи ва мураббий. У 69 кг вазн тоифасида мусобақаларда қатнашган ва 2009-йил Милан шаҳрида ўтказилган АИБА жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган[1][2].

Ботиржон Маҳмудов
Статистикаси
Вазни 69 кг
Миллати Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуди 1990-йил
Андижон Ўзбекистон ССР


Ботиржон Маҳмудов
Медал сони
Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон вакили
Бокс
Бокс бўйича жаҳон чемпионати
Бронза Милан 2009 69 кг гача
Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати
Кумуш Гуадалахара 2008 69 кг гача

Спорт фаолияти

Маҳмудов 2008-йилда Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кумуш медал совриндори бўлган. Мавжуд маълумотларга кўра, у мусобақа давомида АҚСҲ вакили Эррол Спенс ва Германия вакили Садулай Абдоулаени мағлуб этиб, финалда мексикалик Оскар Молина'га ютқазган[3].

2009-йилги жаҳон чемпионатида Маҳмудов ярим финалгача етиб борди ва ярим финалда германиялик Жаcк Cулcайга ютқазиб, бронза медал билан кифояланди[4][5].

Мураббийлик фаолияти

Ботиржон Маҳмудов спортчилик фаолиятидан сўнг мураббийлик фаолияти билан шуғуллана бошлаган. 2014-йилдан у Андижон олимпия захиралари коллежида бокс бўйича мураббий сифатида иш бошлаган. Сўнгги йилларда Ўзбекистон бокс миллий терма жамоаси мураббийлар штаби таркибига ҳам киритилган[6][7].

Шогиртлари:

Иқболжон Холдоров- Жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби (Гамбург-2017). Осиё чемпиони (Тошкент-2017). Осиё о’йинлари олтин медали соҳиби. (Индонезия-2018)[8]

Акмалжон Исроилов- Ёшлар о’ртасида Жаҳон чемпиони (Будва-2024). Катталар о’ртасида Жаҳон чемпиони (Wорлд Бохинг. Ливерпул-2025). Ко’п карра Осиё ва О’збекистон чемпиони[9].

Ҳалимжон Мамасолиев – Ёшлар о’ртасида Жаҳон чемпиони (Будва-2024). Жаҳон кубоги г’олиби (Ню-Дели-2025). Осиё чемпиони ва О’збекистон чемпиони[10][11].

Манбалар

  1. ↑ „2009 АИБА Wорлд Бохинг Чампионшипс“ (эн). Қаралди: 2026-йил 9-март.
  2. ↑ „Ҳигҳлигҳц оф тҳе Wеэк“ (эн) (2009-йил 16-октябр). Қаралди: 2026-йил 9-март.
  3. ↑ „Ботиржон Маҳмудов“. Қаралди: 2026-йил 9-март.
  4. ↑ „2009 АИБА Wорлд Бохинг Чампионшипс“ (эн). Қаралди: 2026-йил 9-март.
  5. ↑ „Жаcк Cулcай-Кетҳ“ (эн). Қаралди: 2026-йил 9-март.
  6. ↑ „Ўзбек боксининг ёш юлдузларини кутиб ол, Иордания!“.
  7. ↑ „О`збек боксчилари яна бир халқаро турнирда биринчи бо`лишди“. 2020-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 3-апрел.
  8. ↑ „Бокс. Жаҳон кубогида иштирок этадиган терма жамоамиз таркиби“.
  9. ↑ „Ўзбекистонлик боксчилар Жаҳон чемпионатига тайёргарликни Англияда ўтказади“.
  10. ↑ „Узбек ёунг бохерс лефт фор Беларус“ (эн) (2020-йил 12-октябр). Қаралди: 2026-йил 9-март.
  11. ↑ „Бокс бўйича Ўзбекистон У-22 ва ёшлар терма жамоалари Wорлд Бохинг шафелигидаги илк Осиё чемпионатида иштирок этади“.

Ҳаволалар