Botkin qabristoni
Боткин кўчасидаги қабристон ёки Боткин қабристони номи билан машҳур бўлган биринчи шаҳар қабристони — Тошкентдаги шаҳар қабристони бўлиб, у жойлашган кўча номи билан аталган. 1872-йилда Тошкент Россия империяси томонидан босиб олингандан кейин шаҳарнинг Европа қисми қурилиши муносабати билан яратилган.
| Боткин қабристони | |
|---|---|
| Тури | Қабристон |
| Харита | |
картограпҳер-эррор-бад_дата: $[0]: ЭхтерналДата реқуирес идс ор қуэрй | |
Айни пайтда дафн қилиш учун ёпиқ — фақат мавжуд қабрларда қариндошларининг тагига кўмиш амалга оширилади.
Қабристон тарихи
Ушбу қабристон тарихий-мемориал хусусиятга эга бўлган ўзига хос ёдгорлик ҳисобланади, чунки у тарихнинг турли даврларидаги турли халқларнинг тарихини акс эттиради. Қабристонда насроний (рус, украин, беларус ва бошқалар), яҳудий, мусулмон (татар ва бошқалар) динига мансуб мазҳаблар, шунингдек, коммунистлар (атеистлар) дафн этилган.
Майдони 40 гектарга яқин бўлган қабристон 1872-йилда Тошкент шаҳри чегарасидан ташқарида, ўша пайтда Тошкентдаги таниқли савдогар, Тошкентдаги спиртли ичимликлар заводлари хўжайини Николай Иванович Ивановга тегишли — „Савдогар Ивановнинг дала ҳовлиси“ деб номланган жойда пайдо бўлган. Шуни таъкидлаш керакки, савдо маслаҳатчиси Н.И.Иванов Туркистон епархияси руҳонийлари томонидан алоҳида ҳурматга сазовор бўлган, чунки у минтақада яшаган 25 йил давомида (1906-йил 13-февралда вафот этган) бир неча бор рус православ черковига катта миқдордаги маблағларини хайрия қилган. Унинг қабри Александр Невский ибодатхонаси яқинида жойлашган. Шу билан бирга, қабристон ҳудудидаги биринчи диний христиан биноси ХИХ-аср 70-йилларнинг бошларида, яъни бу ҳудудда қабристон яратилши билан қурилган „Ҳамма қайғурганларнинг Қувончи“ ибодатхонаси ҳисобланади.
Бу қабристон Тошкент ҳудудида, дастлаб Тошкент ҳарбий госпиталида қабристон сифатида пайдо бўлган Муқаддас Буюк шаҳид ва табиб Пантелеймон черкови ёнида 1866—1872-йилларда мавжуд бўлган биринчи рус некрополи (қабристони) ёпилгандан кейин пайдо бўлган[1]
Боткин кўчасидаги қабристон 1906-йилда ободонлаштирилган, реконструксия қилинган ва кенгайтирилган, дарахтлар экилган[2].
Қабристонда яҳудий, католик ва протестантлар дафнлари учун хариталар мавжуд бўлган, улар ҳозирги вақтгача деярли сақланмаган.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, бу қабристондаги дафн этилганларнинг зичлиги жуда юқори. Қабр тўсиқлари бир-бирига зич жойлашган. Қабристоннинг марказий қисмида, баъзи жойларда кўп қаватли қабрлар мавжуд. Қабристон архиви 1918-йилда ёниб кетган. 1918-йилдан 2009-йил январигача дафн этилганлар сони тахминан 340 минг кишини ташкил этади. Қабристоннинг умумий майдони 40 гектарни ташкил қилади.
Авлиё Александр Невский ибодатхонаси
Қабристонда Москва Патриархиясининг Рус православ черковининг ҳозирги черкови, Авлиё Александр Невский черкови жойлашган. У совет даврида Тошкентда фаолият юритган учта ибодатхонадан биридир. Ушбу черковни лойиҳалаштириш тантанали равишда 1902-йил 23-ноябрда амалга оширилган ва черковнинг пойдеворига қўйилган биринчи тош 1902-йил 6-декабрда муқаддас қилинган; ибодатхонанинг ўзи 1903-1904-йилларда Туркистон ўлкаси ҳарбий бошқармаси маблағлари ҳисобидан қурилган.
Тарихий дафнлар
Боткин қабристонида Тошкентдаги жуда машҳур кишиларнинг қабри бор:
- Тошкент — Ўрта Осиё ва Ўзбекистон епархиясининг таниқли хизмарчилари — митрополитлар Никандр ва Арсений, архиепископ Гаврила, архимандрит Борис (Холчев) ва авлиё сифатида канонизация қилинган архиепископ Лука (Войно-Ясенецкий) авлодлари,
- А.Ф.Керенскийнинг онаси ва синглиси, шунингдек, унинг турмуш ўртоғи, таниқли тошкентлик меъморлар Г.М.Сваричевский ва Л.Г.Караш
- Генерал А.П.Востросаблин[3],[4], Россия армияси генерал-маёри В.К.Ржепецкий
- Тошкентнинг бошқа таниқли фан ва маданият намояндалари — шифокор ва антрополог Л.В.Ошанин, таниқли шарқшунос Н.П.Остроумов, шаҳар ҳокими, тарих фанлари доктори Н.Г.Малицкий, ЎзССРда хизмат кўрсатган фан арбоблари, тиббиёт фанлари докторлари, профессорлар А.Д.Греков ва А.А.Аковбян , САГУ профессори математик Н.Н.Назаров, таниқли рус филологи, тилшунос, рус тилининг изоҳли луғати муаллифи Д.Н.Ушаков, машҳур турколог, филология фанлари доктори, русча-ўзбекча луғатлар муаллифи В.В.Решетов, таниқли совет геологи, академик А.С.Уклонский, атоқли селекционер, академик Р.Р.Шредер, машҳур совет физиги, академик С.В.Стародубцев, профессор К.Г.Титов, Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор Н.А.Романов, ёзувчи А.В.Алматина, СССР (1969) ва Ўзбекистон ССР (1944) санъат арбоби Г.Н.Загурская[5], Совет Иттифоқи Қаҳрамони Д.Ф.Дремин[6], профессор, таниқли психиатр Ф.Ф.Детенгоф, меъмор ва реставратор Б.Н.Засйпкин, таниқли совет археологи ва шарқшуноси В.А.Шишкин, таниқли библиограф Н.В.Дмитровский[7], профессор, таниқли кончи М.Протодяконов, назарий физик, университет профессори В.А.Паздзерский, шоир Сергей Есениннинг қизи — Татяна[8], рассомлар В.Э.Кайдалов ва Б.В.Пестинский,
- авиаҳалокатда ҳалок бўлган „Пахтакор“ футбол жамоаси[9] аъзолари — спортчилар В.С.Крестянников („коммунистлар қабристонда“), Э.В.Кондратиэв ва Э.С.Аванесов.
Қабристондаги кўплаб қабрларда машҳур ҳайкалтарошлар томонидан ясалган бадиий қабр тошлари жойлашган. Шунингдек, „Пахтакор“ жамоаси футболчилари қабри устига ҳайкалтарош В.Кливанцов томонидан ёдгорлик қурилган; 2014-йилда ёдгорлик қайта таъмирланган.
Коммунистлар қабристони
Йўлнинг нариги томонида „коммунистлар қабристони“[10] деб аталадиган ҳудуд жойлашган бўлиб, у ерда Совет даврида фан, санъат, спорт, ҳарбий, партиянинг таниқли намояндаларини ва ҳукумат амалдорларини миллий ёки конфессиявий мансубликни ҳисобга олмасдан дафн этилган.
Бу ерда турли этник гуруҳлар вакиллари, жумладан, ўзбеклар, масалан, таниқли ўзбек ёзувчиси, ўқитувчи ва педагоги Абдулла Авлоний, шу жумладан, кўп ҳолларда келиб чиқиши европалик бўлганлар дафн этилган. Руслардан ташқари, арманлар, юнонлар, яҳудийлар ва бошқа дафн этилган миллат вакиллари гуруҳлари мавжуд. Аммо бу қабристонда нафақат атеистлар (одатда коммунистик эътиқодга эга бўлган одамлар учун мўлжалланган), балки турли сабабларга кўра диний мансублиги аниқланмагам одамлар ҳам дафн этилган. Бу ерда, масалан, америкалик Оливер Голден ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган бокс мураббийи[11] Сидней Жексоннинг хоклари [12] дафн этилган.
1919-йил январида Тошкентдаги контрреволюционер қўзғолон пайтида отиб ташланган 14 нафар Туркистон комиссарлари, таниқли партия ва давлат арбобларининг хоклари дастлаб дафн этилган жойдан — Кафанов майдонидан коммунистлар қабристони ҳудудига кўчирилган.
Тошкент шаҳар қабристонининг 1-сонли майдони (Боткин қабристони) 18, 21, 28 ва 29-сонли майдонлари чегараларидан ташкил топган ҳудудда жойлашган. Қабристоннинг ушбу қисмида 3 мингдан 5 минггача бўлган Тошкентда истиқомат қилган яҳудийлар, шунингдек, Улуғ Ватан уруши йилларида СССРнинг шарқий вилоятларидан Тошкентга эвакуация қилинган яҳудийлар ҳамда ярадор бўлган ва совет армиясининг Тошкент касалхоналарида олган жароҳатларидан вафот этган яҳудий миллатига мансуб аскар ва офицерлари дафн этилганлар.
Айни пайтда қабристоннинг бу қисми узоқ вақтдан бери дафн этиш учун ёпилган ва жуда қаровсиз ҳолатда, чунки қабристоннинг ушбу қисмида дафн этилганларнинг қариндошлари ҳозир асосан Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида яшашлари сабабли қабрлар деярли зиёрат қилинмайди.
Фото
Манбалар
- ↑ По этой причине это место Ташкента до сих пор в просторечье именуется «госпиталка».
- ↑ Ташкентъ въ прошломъ и настоящемъ. Историческій очеркъ. А. И. Добросмысловъ. — Ташкентъ. Тип. Порцева. Николаевская ул., 1912.
- ↑ „Фотография могилы А. П. Востросаблина“. 2013-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-август.
- ↑ Могила Востросаблина — поиск продолжается : Где Могила А. П. Востросаблина находится на карте № 18.
- ↑ Боткин қабристони — маълумот Катта совет энсиклопедиясидан олинди..
- ↑ На сайте «Герои страны» написано, что Дмитрий Феоктистович Дрёмин (15.03.1896, село Кретовка, Курмаевского района Оренбургской области — 12.12.1953, Ташкент) похоронен в Ташкенте на кладбище «Шортепа», которое расположено в Мирзо Улугбекском районе Ташкента восточнее массива Карасу.
- ↑ Ю. Флыгин «Самый вредный человек для своих соотечественников»[сайт ишламайди]: Николай Васильевич Дмитровский (6.12.1841 г., Нижний Новгород — 1910 г., Ташкент) Первый заведующий публичной библиотекой в Ташкенте.
- ↑ „Татьяна Сергеевна Есенина в Ташкенте“. 2015-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 7-март.
- ↑ Футбольная команда «Пахтакор» отправлявшаяся на игру чемпионата СССР по футболу в Минск, почти в полном составе погибла в авиакатастрофе 11 августа 1979, которая произошла в районе города Днепродзержинска, когда произошло столкновение в воздухе двух самолётов Ту-134А.
- ↑ Кладбище было спланировано и реконструировано в начале 1930-х годов по проекту архитектора Я. К. Гаазенкопфа.
- ↑ „Этнические кладбища в Узбекистане. Христианские захоронения“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 1-ноябр.
- ↑ „Джаксон (Джексон), Сидней Львович (1886—1968) — Заслуженный тренер СССР (1957), Ташкент, спортивное общество «Спартак»“. 2008-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 3-июн.
Ҳаволалар
- Ташкент-память. Кладбище № 1 (по улице С. П. Боткина) (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-05-18 санасида архивланган)
- Этнические, исторические, воинские, кладбища на территории Ташкента, Узбекистана: Боткинское, Уртасарай, Домбрабад, Минор, Фозил ота, Самаркандское христианское кладбище, Некрополь Богоутдина Накшбанди в Бухаре, Захоронения японских и немецких военнопленных солдат
- «Храм Александра Невского и его реставрация» // Литературно-художественный альманах «Письма о Ташкенте»
- На «Боткинском» кладбище в Ташкенте снова вандалы