Botqoq toshyorari
Ботқоқ тошёрари (лотинча: Сахифрага ҳирcулус) — икки уруғпаллалилар синфи, сахифрага туркумига мансуб кўп йиллик гулли ўсимлик тури. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига камёб, эндемик тур сифатида киритилган. Тошкент вилояти Писком тизмаси ҳудудида тарқалган. Денгиз сатҳидан 2600-3000 м баландликдаги ўсади[1].
| Ботқоқ тошёрари | |
|---|---|
|
| |
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Эукариотлар |
| Тип: | Юрак ўсимликлар |
| Синф: | Икки уруғпаллалилар |
| Туркум: | Сахифрага |
| Бинар номи | |
| Сахифрага ҳирcулус | |
Тавсифи
Баландлиги 10-30 см гача етадиган кўп йиллик, илдизпояли ўт ўсимлик. Илдизпояси қисқа, ипсимон бўлакларга бўлинган. Ўқ илдиз системасига эга. Пояси яшил қисқа, юзаси силлиқ. Илдиз бўғзидан ёпирма барглар ҳосил қилади. Барглари бандсиз, наштарсимон, пояда навбатма-навбат жойлашган, узунлиги 1-3 см, кенглиги 2-5 мм. Гуллари икки жинсли, поянинг учида биттадан жойлашган. Гулқўрғо'нинчиси 2-5 а'золи. Гултожибарглари сариқ тусда, гулкосачабарглари оч яшил рангда, тожибарглардан икки уч марта қисқароқ. Капалаклар ва асаларилар ёрдамида чангланади. Июл сентабр ойларида гуллаб мева беради. Меваси қуруқ, тор, эллипс шаклидаги, бўлакларга бўлинган кўсак мева. Уруғи ва илдизпояси орқали кўпаяди. Илдизпояси орқали кўпайганда, битта ўсимлик кўпайиб кичик то'пламлар ҳосил қилади.

Тарқалиши ва ўсиш шароити
Табиатда жуда кам тарқалган. Тошкент вилояти Ғарбий Тян-шан, Писком тизмаси ҳудудида тарқалган. Денгиз сатҳидан 2600-3000 м баландликдаги сернам жойларда, булоқ, сойлар бўйида, эриётган қорлар орасида ўсади. Ко'пинча 2 ёки 3 та ўсимликдан тўп ҳосил қилган ҳолда учрайди. Ма'лум бир тупроқ шароитига мослашганлиги сабабли ареали қисқариб кетган[2].
Манбалар
- ↑ „Сахифрага ҳирcулус Л.“.
- ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.