Ботқоқи тупроқлар — ўта нам шароитда ҳосил бўладиган тупроқлар; бундай тупроқда намсевар ўсимликлар ривожланади. Ботқоқи тупроқлар да торф горизонти, чиримаган ва чала чириган ҳолдаги органик моддалар жуда кўп, ўсимлик озиқ моддаларида эса кул моддалари кам бўлади. Шунингдек Ботқоқи тупроқлар кўллар, секин оқадиган дарёларнинг ҳар хил сувўтлар, қамиш, қиёқлар босиши жараёнида ҳам ривожланади. Ботқоқи тупроқлар ни таснифлашда улардаги торф ҳосил бўлиш жараёни ҳамда шўрланиш даражаси ҳисобга олинади. Ботқоқи тупроқлар торфботқрқли, аллювиал, соз, аллювиаллойқаботқоқли тупроқларга, улар эса ўз навбатида шўрланмаган ва шўрланган турларга бўлинади. Қуритиш ҳамда бошқа агромелиоратив тадбирий чоралар қўллагандан сўнг бундай тупроқларга қишлоқ хўжалиги экинларини экиш мумкин. Асосан Шимоли ярим шарда — Россия, Канада, АҚСҲ, шунингдек Бразилия, Аргентина, Индонезияда тарқалган. Ўрта Осиёда ерларни қуритиш мелиорацияси тадбирлари ва сувдан тўғри фойдаланишни изга солиш туфайли Ботқоқи тупроқлар майдони жуда камайган. Ўзбекистонда Ботқоқи тупроқлар ни фақат Марказий Фарғона, Чирчиқ дарёси воҳаси ва Амударёнинг қуйи оқимида учратиш мумкин.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил