Botriomikoz
Ботриомикоз (лотинча: ботрйс — шингил, мйкес — замбуруғ) — ҳайвонларда учрайдиган сурункали юқумли касаллик. Кўпинча отлар, баъзан корамол, қўй ва чўчқалар касалланади. Касалликни Ботрёмйcес асcоформанс замбуруғи қўзғатади. Замбуруғ организмга шикастланган тери ёки ёғ ва тер безлари орқали кириб, шишлар пайдо қилади. Шишлар аввал қаттиқ бўлиб, кейин йиринглаб ёрилади ва ярага айланади. Баъзан ички органларга ҳам тарқалиб, йирингли шишлар пайдо қилиши мумкин. Касаллик ойлаб, ҳатто йиллаб чўзилади, лекин ҳайвоннинг умумий аҳволи унча ёмонлашмайди. Шишларнинг йирингланиш даврида касал ҳайвон ҳарорати кўтарилиб, оқсоқланади. Касаллик клиник белгиларига ва лаб. маълумотларига асосланиб аниқданади. Б. жарроҳлик йўли билан даволанади. Касалликнинг олдини олиш учун ҳайвонлар терисини шикастланишдан сақлаш, ахталашда асептика кридаларига риоя қилиш керак.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |