Bottichelli Sandro
Боттичелли (Боттиcелли; асли Алессандро ди Мариано Филипепи) Сандро (1445 — 1510) — италиялик рангтасвир устаси, Италия Илк Уйғониш даври Флоренсия рассомлиги мактабининг йирик вакили; Филиппо Липпининг шогирди. Медичилар хонадонига яқин бўлган. Б. асарларидаги нафис ва енгил ифодали чизикларнинг мусиқавийлиги, бир мунча совуқ ва шаффоф тиниқ ранглар тизими, композициядаги ритм нафосати ва чуқур лирик туйғуларга бой табиат куринишлари унинг асарларига Б.гагина хос бўлган бетакрор латофат ва таъсирчанлик бахш этади. Б. маъжозии ва антик мавзулардаги асарлар, жумладан, "Баҳор" (1477—78),"Венеранинг туғилиши" (1483—84), "Мадонна дел Манификат" (1482— 83), "Анорли Мадонна" (1487), шунингдек Ватикандаги сикстин капелласи деворий расмлари (1481—82) ҳамда қатор портретлар (мас, "Жулиано Медичи", 1470- йиллар) муаллифи. 1490- йиллардан Б. асарларида тушкунлик кайфияти кузатилади: "Исога аза тутиш" (1490), "Туҳмат" (1495) ва бошқа У Дантенинг "Илоҳий комедия"сига биринчи бўлиб расм ишлаган санъаткорлардан (1492—97).

Б. ижоди кўпгина рассомлар ижодига таъсир этган. Жумладан, ўзбекистонлик рассомлар Р. Чориев, Ж. Умарбеков ва бошқа ижодида бу таъсирни сезиш мумкин.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |