Botur xuntayji
Qiyofa
Ботур хунтайжи, Эрдени Ботур Хунтайжи (? – тахминан 1660) – Ойрот хонлиги ҳукмдори (1635-йилдан). Б. Х. ўз отаси Ҳара (Қора) Хуланинг сиёсатини давом эттириб, марказий ҳокимиятга итоат этишдан бош тортган ойрот ҳокимлари қаршилигини бартараф қилган. 1635-йил Гушихон бу курашда енгилиб, Жунғориядан Кукунорга кетгач, Б. Х. Ойрот хонлигининг барча эътироф этган ягона ҳукмдорига айланди. 1640-йил Б. Х. ташаббуси билан ойрот, халха ва қалмиқ мулкдорлари йиғини уюштирилиб, унда „Мўғул ойрот қонунлари“ деб аталган қонунлар қабул қилинди. Б. Х. бир неча марта Россияга ўз элчиларини юбориб, у билан тинчтотув яшаш ва савдо-сотиқни ривожлантиришга интилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |