Бохтар (тожикча: Бохтар) — Тожикистон Республикасидаги шаҳар. Қо’рг’онтепа вилояти маркази. Вахш водийсида, Вахш дарёсининг чап соҳилида, ўртача 428 м баландликда. Душанбе шаҳридан 99 км жанубда жойлашган. Темир йўл стансияси (Бохтар орқали Термиз — Ёвон темир йўли ўтган). Аҳолиси 107,4 минг кишидан зиёд (2016)[2].

Бохтар
тожикча: Бохтар
шаҳар
37°50′11″Н 68°46′49″Э / 37.83639°Н 68.78028°Э / 37.83639; 68.78028
Мамлакат Тожикистон
вилоят Хатлон вилояти
Ҳукумат
 • Ҳоким ШоҳАброр_Давлат
Майдон 28,520 км2 (11,010 кв ми)
Маркази баландлиги 506 м
Расмий тил(лар)и тожик тили|тожикча
Аҳолиси
 (2022)
126 700[1]
Миллий таркиб ўзбеклар, тожиклар, руслар
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +992-3222
Автомобил коди 03
Boxtar xaritada

Тарихи

Қўрғонтепа

Ёзма манбалар ва археологик топилмалар тасдиқлашича кушонлар даврида И—ИВ асрларда вужудга келган ва ўша пайтда Леваканд деб юритилган. Араблар истилосигача шаҳар обод бўлган. пул зарб қилинган. ВИИ—ВИИИ асрларда шаҳар халифалик таркибида, ХИИИ асрдан мўғуллар, сўнг Темурийлар ва Шайбонийлар тасарруфида бўлган. ХВИ асрда шаҳар анча равнақ топди. Қўрғонтепанинг ҳозирги номи тарихий манбаларда илк бор ХВИИ асрдан учрайди. Шаҳар ёнидаги баланд тепалик кушонлар давридан қолган қўрғон харобаси деб тахмин қилинади[3].

Ижтимоий соҳа

Трансформатор таъмирлаш, механика, пахта тозалаш, ғишт, сут, пиво, мевасабзавот консерва, ёғ-мой заводлари, нон, гўшт, дон маҳсулотлари ишлаб чиқариш, маиший хизмат кўрсатиш комбинатлари, "Тожикатлас" корхонаси, тикувчилик ишлаб чиқариш бирлашмаси ишлаб турибди. Педагогика университети, энергетика техникуми, ҳунар-техника билим юртлари, тиббиёт ва педагогика ўрта махсус билим юртлари. 12 умумий таълим, мусиқа мактаблари бор. Шаҳар марказида Исмоил Сомонийга ҳайкал ўрнатилган.

Манбалар

  1. ↑ Агентии омори назди Президенти Ҷумҳурии Тоҷикистон. „ШУМОРАИ АҲОЛИИ ҶУМҲУРИИ ТОҶИКИСТОН ТО 1 ЯНВАРИ СОЛИ 2022“. 2022-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-январ.
  2. ↑ Кармышева Б. Х. Очерки этнической истории южных районов Таджикистана и Узбекистана. — М.: 1976 — стр 119
  3. ↑ Российские военнослужащие в Таджикистане отработают высшую степень боеготовности[сайт ишламайди]

Ҳаволалар