Бой берилган фойда – зарарнинг бир тури бўлиб, ҳуқуқи бузилган шахснинг ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари. Зарарнинг тўла ҳажмда қопланиши жабрланувчи фойдасига у томонидан қилинган ҳаражатларни, мулкнинг йўқотилиши ва зарарланиши билан боғлиқ бўлганҳаражатларни қоплайдиган суммаларгина эмас, балки зарар етказиш ҳаракати бўлмаганида жабрланувчи томонидан олиниши мумкин бўлган, аммо олинмай қолган даромадлар хам тушунилади. Олинмай қолган даромадлар, асосан, зарар етказилиши натижасида меҳнат қобилиятини йўқотган шахснинг ололмаган иш ҳаки тарзида кўрилади . ЎзР ФКнинг 324-моддасига мувофиқ бой берилган фойдани аниқлашда кредитор томонидан уни олиш учун кўрилган чоралар ва шу мақсадда кўрилган тайёргарликлар ҳисобга олинади[1].

Манбалар

  1. ↑ Ўзбекистон Юридик энсиклопедияси