Boy qabr
Бой қабр (Толстая могила) - скифлар қўрғони (милоддан аввалги ИВ аср). Украй нанинг Днепропетровск вилояти Оржоникидзе шаҳри яқинида жойлашган. 1971 и. Б. Н. Мозолевский томонидан тадқиқ этилган. Қўрғон тагида 2 та мақбара очилган. Улардан бири (ёнбошдагиси) дан аслзода аёл ва унинг гўдагининг суяк қолдиқлари топилган. Улар сернақш, зарбоф либослар билан ҳамда 4 та хизматкор ҳамроҳлигида дафн этилган. Марказий мақбара (талонтарож этилган)га эса скифларнинг олий зодагони дафн қилинган. Дафн анжомлари орасида қуроляроғ, идишлар, 600 га яқин безак буюмлар сақланиб қолган. Кўкракка тақиладиган олтин безак — пекторал ўзининг юксак бадиий ишлови билан алоҳида қимматга эга. Мақбара ёнида 3 отбоқар, 7 от тилла эгаржабдуқлари билан дафн этилган. Топилмалар Киевдаги Украина тарихий қадриятлар музейида сақланмоқда.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |