Боярлар (туркийча бажар — амалдор, бой эр, жаноб) — 1) ИХ—ХВИИ асрларда Рус давлатида мулкдорларнинг олий табақаси. Киев давлатида — уруғқабила зодагонлари авлоди, катта дружиначилар — вассаллар ва княз думаси аъзолари, йирик ер эгалари. Уларнинг ўз вассаллари бўлиб, шахсий дахлсизлик (иммунитет) имтиёзига ҳамда бошқа князлар ҳузурига кетиш ҳуқуқига эга бўлганлар. Ҳудудий тарқоқлик даврида — энг бадавлат ва обрўли мулкдорлар, княз ҳокимиятининг мухолифлари. Новгород республикасида Б. амалда давлатни бошқарганлар. ХИВ асрдан уларнинг ҳуқуқлари князлар томонидан астасекин чеклаб қўйила бошланган. Улуғ князлар саройида алоҳида бўлимларни, давлат ҳудудларини бошқарганлар. ХВ асрдан Рус давлатида — давлат хизматидаги олий мансабдор шахслар, Б. думасининг энг катта амалдорлари, бош маъмурий, суд ва ҳарбий лавозимларни эгаллаганлар, марказий ва маҳаллий бошқарув органлари (приказлар)га бошчилик қилганлар, воевода бўлганлар. Аристократлар таркибига кирганлар. Б. думаси ХВИИИ аср бошида Пётр И томонидан тугатилиши ва дворянликни жорий этилиши муносабати билан бояр унвони бекор қилинган. 2) Руминияда ХИИИ—ХИВ асрларда вужудга келган мулкдор табақа. 1945-йил аграр ислоҳот натижасида тугатилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил