Boyirqu
Бойирқу — қадимий туркий қабила. Барғуджин (Баргузин) дарёси ҳавзаси (чегараси — шим. ғарбда Байкал кўли, ғарбда Саян тоғлари)да яшаб, чорвачилик, овчилик ва темирчилик билан шуғулланган. В асрда Теди (Теле) қабилалари бирлашмасига, кейинчалик турк ва уйғур хоқонликлари таркибига кирган. ВИИ аср бошида Ғарбий Турк хоқонлигининг сўнгги ҳукмдорларига қарши кетма-кет юришлар қилган. ИХ— Х асрларда бир қисми Шарқий Туркистонга келиб жойлашиб, у ерда янги ташкил топган уйғур хонликларининг ўзаро урушларида иштирок этган. Бойирқу хусусидаги сўнгги маълумотлар ХИВ асрга доир ёзма манбаларда учрайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |