Boymirza Hayit
Боймирза Ҳайит Маҳмудмирза ўғли (1917-йил 17-декабр, Жарқўрғон қишлоғи, Наманган уезди, Фарғона вилояти, Туркистон мухторияти, Россия империяси — 2006-йил 31-октабр, Кöлн, Германия) — Туркистон ва Ўрта Осиё бўйича тарихчи ва шарқшунос олим.
Таржимаи ҳоли
Эрта ҳаёт
Боймирза Ҳайит 1917-йил 17-декабрда Наманган уездининг Жарқўрғон қишлоғидаги ўзбек оиласида туғилган. Боймирза онаси Робия Ҳайит ва отаси Мирза Маҳмудмирза ўғли томонидан тарбияланган тўққизта фарзанддан биттаси эди. Ўсмирлигидаёқ Боймирза адабиёт ва санъатга қизиққан. 30-чи йиллардаги қийинчиликларга қарамасдан 1939-йилда Тошкент Давлат Университетининг тарих факултетини тугатган.
Ҳарбий фаолият
Ўша йилиёқ қизил армияга чақирилган ва 1939-йилнинг декабр ойида Наманганни тарк этиб, танк командири унвонида қизил қўшинларнинг Полша юришида қатнашган. Кейинчалик лейтенант даражасига кўтарилган. 1941-йили, Германия Совет Иттифоқига ҳужум қилганидан 10 кун ўтгач, Беларус ҳудудида немисларга асирликка тушган. Ҳайитнинг иддаосига кўра, уни асирлар лагеридан Мустафо Чўқайнинг ўзи олиб кетган. Кейинчалик Боймирза Ҳайит Туркистон легионида зобит бўлиб хизмат қилган.
Урушдан кейинги фаолияти
Уруш тугашидан кейин у Ғарбий Германияда қолган ва Мюнстер Университетини битириб, шу университетда тарих, шарқшунослик ва исломшуносликдан дарс берган. Бундан бошлаб, у ўзининг ватани — Туркистонниг тарихи ва адабиёти бўйича чуқур илмий изланишлар бошлаган.1950-йили Туркистон Мухторияти ва Алаш Ўрда мавзусидаги диссертацияни ҳимоя қилиб, фалсафа фанлари доктори илмий даражасига эришган. Ўша йилиёқ у Кёлн шаҳридан бўлган Рут исмли ёш шифокорга уйланган. Улар иккита ўғил — Эртай ва Мирзо ҳамда битта қиз — Дилбар кўрган. 1950-йилдан умрининг охиригача Боймирза Ҳайит немис, инглиз ва турк тилларида ўнлаб мақолалар ва Туркистон тарихига оид 15 китоб ёзган. Ҳайит дунёнинг бир нечта университетида дарс берган. У Лондон университетида ассистент, Ҳарвард, Анқарадаги Ҳажеттепе, Истанбул университети ва Истанбулдаги Мармара университетларида маърузачи бўлиб ишлаган. Ҳайит Совет Иттифоқи ва Хитой томонидан босиб олинган Ўрта Осиё қисмининг мустақиллиги ва бирлиги тарафдори эди. У Туркистон тарихини кенг миқиёсда ёритган камдан кам тарихчилардан биридир. 2004-йилда Истанбул Техника Университети олдидаги хизматлари учун унга фахрий доктор унвони берилган.
2006-йил 31-октабрда Кёлн шаҳрида, 88 ёшда оламдан ўтган.
Айрим чоп этилган ишларининг рўйхати
Китоблар
- „Диэ Натионален Региэрунген вон Коканд унд дер Аласч Орда.“ Пҳ.Д. тҳесис фор Университй оф Мüнстер, Мунич, 1950 („Қўқон ва Алаш Ўрдадаги миллий ҳукуматлар“)
- „Соwжетруßисче Ориэнтполитик ам Беиспиэл Туркестан.“ Кöлн-Берлин: Киэпенҳауэр & Wицч, 1956
- „Туркестан им ХХ Жаҳрҳундерт.“ Дармстадт: Леске, 1956 („Туркистон ХХ асрда“)
- „Доcуменц: Совиэт Руссиаъс Анти-Ислам-Полиcй ин Туркестан.“ Дüсселдорф: Герҳард вон Менде, 2 волс, 1958
- „Туркестан Зwисчен Руссланд Унд Чина.“ Амстердам: Пҳило Пресс, 1971 („Туркистон Россия ва Хитой ўртасида“)
- „Туркестан. Им Ҳерзен Эуроасиэнс“. Студиэнверлаг, 1980. ИСБН 3-922145-50-7 („Туркистон Евроосиё марказида“)
- „Соме тҳоугҳц он тҳе проблем оф Туркестан“, Институте оф Туркестан Ресеарч, 1984
- „Ислам анд Туркестан Ундер Руссиан Руле.“ Истанбул: Cан Матбаа, 1987
- „Беричте унд Форсчунген üбер Туркестан.“ Кöлн. 1997 („Туркистон ҳақидаги изланишлар ҳисоботи“)
- „Ени Çаг Тüркистан тариҳи кайнаклар.“ Туран Кüлтüр Вакф, 2000 ИСБН 975-7893-28-5
- „Басмацчи: Натионалер Кампф Туркестанс ин ден Жаҳрен 1917 бис 1934.“ Кöлн: Дреисам-Верлаг, 1993. {{ИСБН|3-89452-373-5}}; ИСБН 3-89607-080-0. („Босмачилар: 1917-1934 йилларда миллий озодлик кураши“)
- „Туркестан им ХХ Жаҳрҳундерт.“ Дармстадт: Леске, 1956 („Туркистон ХХ асрда“)
Мақолалар
- „Тҳе Cоммунист Партй ин Туркестан“ Лондон: Cентрал Асиан Ревиэw, 1957.
- „Туркестан ас ан Эхампле оф Совиэт Cолониалисм“ Студиэс он тҳе Совиэт Унион. пп. 78-95 1961
- „Соwжетруßисче Колониалисмус унд Империалисмус ин Туркестан.“ Оостерҳоут. 1962
- „Туркистанда Эмир ҳаққинда ени фикир cараянлари.“ Милли Туркистан. Но. 126. 1969.
- „Дер Ислам унд диэ анти-исламисче Беwегунг ин дер Соwжетунион.“ Остеуропа 22(2). 114-118. 1972 („Совет Иттифоқида Исломнинг антиисломизми“)
- „Туркистан: А cасе фор натионал индепенденcе.“ Жоурнал оф Муслим Миноритй Аффаирс. 1. пп. 38-50. 1979.
- „Туркестан им Ҳерзен Эуроасиэнс.“ Студиэнверлаг (1), 1980.
- „Wестерн Туркестан: Тҳе Руссиан дилемма.“ Жоурнал оф Муслим Миноритй Аффаирс. 6 (И) пп. 137-51. 1985
- „Туркестан алс ҳисторисчер Фактор унд политисче Идеэ.“ Студиэнверлаг 17 1988
Манбалар
- Жаcоб М. Ландау. Пан-Туркисм: фром ирредентисм то cооператион. Лондон:C Ҳурст & Cо (Публишерс) Лтд, 1995.п 121. ИСБН 1-85065-223-6
- [1] (Wайбаcк Мачине сайтида 2006-12-10 санасида архивланган)
- [2] (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-09-28 санасида архивланган)
- [3] (Wайбаcк Мачине сайтида 2006-11-21 санасида архивланган)
- Абдуллаев К. Н., 2009, 501 (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-04 санасида архивланган)-б.