Боёндур, боюндур — қипчоқпар, ўғузлар, шунингдек туркманлар таркибига кирган туркий қабила. Ўғузлар таркибидаги Боёндурларнинг бир қисми ХИИ асрда жанубий рус даштларига кўчиб келиб рус йилномаларида берендейлар номи билан машҳур бўлганлар. Улар бижанаклар ва торклар иттифоқи таркибида ХИИ аср 1-ярмидаги Руснинг вассали ҳисобланганлар. Торклар руслар томонидан тормор келтирилгач, Боёндурлар улардан ажраб чиқиб, аксарияти рус князлари хизматига кирган. Боёндурларнинг сони торк ва бижанакларнинг умумий сонидан ҳам ошиқ бўлган, шу туфайли улар йилномаларда тез-тез учраганлар. Боёндурлар сиёсий жиҳатдан анча фаол бўлганлар, ХИИ аср ўрталарига келиб бижанаклар, торклар ва Боёндур ягона иттифоқ — черниэ клобуки (қорақалпоқпар) иттифоқига бирлашганлар. Салжуқийлар султон Санжар даврида ўғуз удумларига қатъий риоя этилган: ҳарбий қўшиннинг сўл қанотига қўмондонлик қилиш Боёндур ва бижанак қабилалари вакилига топширилган. Туркманларнинг Боёндур қабиласи Оқ қўюнлилар сулоласига асос солган. Оқ қўюнлилар давлати замонасида (ХИВ аср охири — ХВИ аср бошлари) Дада Қўрқут ҳақида достон яратилган, унда барча ўғузларнинг хони деб Боёндурхон исми келтирилган. Абулғозий Баҳодирхонинг ёзишича, Боёндурлар Ироқса ҳам яшаганлар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил