Boyovut
Боёвут — ўзбек қабилаларидан бири. ХИВ аср тарихчиси Рашидуддиннинг „Жоме аттаворих“ ва Абулғозий Баҳодирхоннинг „Шажарайи турк“ асарларида Боёвутлар Мовароуннаҳрга Чингизхон қўшинлари билан бирга келган қабилалар қаторида кўрсатилган. Рашидуддиннинг ёзишича, қадимги вақтда боёвут анча катта қабилалардан бири бўлиб, бир неча тармоққа (бўлакка) бўлинган. ХИИИ—ХИВ асрларда боёвутларнинг катта бир қисми ўзбек, туркман халқлари таркибига кириб, улар билан аралашиб кетган. Қўлёзма насабномаларнинг баъзиларида боёвут қадимги 92 ўзбек уруғининг бири сифатида кўрсатилган. Қадимги боёвут уруғига мансуб бўлган кишиларнинг авлодлари ҳозирги Гулистон туманининг Боёвут қишлоғида яшайдилар, уларнинг шеваси ўзбек тилининг қипчоқ лаҳжасига киради.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Рашидаддин, Джами аттаварих, т.1, 4.1, 2 изд., М., 1968; Абулғози, Шажарайи турк, Т., 1992.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |