Boysunsoy
Бойсунсой — Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги сой. Сурхондарёнинт ўнг ирмоғи. Кетмончопти тоғининг жан.шарқий ён бағридаги булоқлар (2500 м)дан бошланади. Юқори оқими дастлаб Қўрғондарасой, Авлодсой, сўнг Ҳангаронсой, қуйи оқими Тақирсой ва Тақиркўлсой деб аталади. Жалоир темир йўл ст-ясидан 1,5 км шарқда Сурхондарёга қуйилади. Узунлиги 82 км, ҳавзасининг майдони 55.8 км². Бойсунсойга умумий уз. 213 км бўлган 150 га яқин ирмоқ қўшилади. Бойсунсой водийсининг эни Авлод қишлоғигача 15–16 м дан 80 м гача. Бойсунсой қрр, ёмғир ва булоқ сувларидан тўйинади, ўртача йиллик сув сарфи 0,58 м³/сек. Сув кўпайганда (апр,— июн) ўртача сув сарфи 1,0 м³/ сек.ни ташкил этади ва йиллик оқимининг 60—70% ҳам шу даврга тўғри келади. Баъзан сел оқимлари кузатилади. Тошқин даврида суви лойкаланади (13 кг/м3).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |