Бозарқон (форсча: بازرگان‎‎), Бāзарқāн шаклида ҳам романизация қилинади; Базарган, Бāзаргāн ва Бāзергāн сифатида ҳам машҳур[2] — Эроннинг Ғарбий Озарбайжон устони Моку шаҳристони Бозаргон туманидаги шаҳар[3].

Бозарқон

форсча: بازرگان‎‎
Шаҳар
39°23′23″Н 44°23′21″Э / 39.38972°Н 44.38917°Э / 39.38972; 44.38917
Мамлакат Эрон
устон Ғарбий Озарбайжон
шаҳристон Моку
бахш Бозаргон тумани
Ҳукумат
Расмий тил(лар)и форс тили
Аҳолиси
 (2016)
9 979[1]
Вақт минтақаси УТC+3:30
Телефон коди +98
Bozarqon xaritada
Bozarqon
Бозарқон

2006-йилги аҳолини миллий рўйхатга олиш вақтида шаҳар аҳолиси 2 126 хонадонда яшовчи 9 047 кишини ташкил қилган ва ўшанда у шаҳристоннинг Марказий тумани таркибида эди[4]. 2011-йилги аҳолини рўйхатга олишда 2 472 та хонадондан иборат 9 551 киши бор эди, бу вақтга келиб Бозарқон тумандан ажратилиб, алоҳида Бозаргон тумани ташкил қилинган эди[5]. 2016-йилги аҳолини рўйхатга олиш вақтида 3 043 та хонадонга бўлинган 9 979 киши истиқомат қилган[1].

Тарихи

20-асргача Бозарқон Оқчой дарёси устидаги делтада 1550 метр баландликда жойлашган кичик қишлоқдан бошқа нарса эмас эди. Бозарқон аҳолиси туркий бўлиб, асосан анъанавий деҳқончилик билан шуғулланган. 1913-йилда қишлоқ Усмонлилар империяси томонидан Қожар Эронига берилган. Бозарқон қишлоғи яқинда (ва чекланган тарзда) Туркия билан чегарадош ўтиш жойи мавжудлиги сабабли ривожлана бошлади[6].

19-асргача Бозарқонга деярли сайёҳлар келмаган. Франсуз жуфтлиги Эжен Фландин ва Паскал Косте 1840-йилда Эрон ҳукмдори Муҳаммад Шоҳ Қожар (ҳукмронлик йиллари 1834—1848) ҳузуридаги Франсия элчихонасининг кунлик китоби ва жадвали кўрсатилган харитада қишлоқни „Базирган“ деб тилга олишган. Пико 1894-йилда Табриздан Усмонийлар давлатидаги Арзирумга кетаётган карвонлар баъзан ўша пайтда бор-йўғи ўнта уйдан иборат бўлган Бозарқон қишлоғида тўхтаганини қайд этган. Жануброқда жойлашган одатий йўналиш Хойни Овожиқ орқали Доğубаязıт билан тўғридан-тўғри боғлаган ва ҳеч бир нуқтада Бозарқон орқали ўтмаган. Бозарқон орқали ўтадиган йўл сўнгги пайтларда умумий фойдаланилмоқда, чунки Эрон ва Туркия ўртасидаги дипломатик алоқалар янада ривожланган пайтга қадар тарихий Арманистоннинг турклар тасарруфидаги қисмлари ва Эроннинг Табриз вилояти ўртасида алоқа жуда кам эди[6].

1930-йилнинг охирларида автомобил йўли Эрон томонида Мокуда ва Туркия томонида Доğубаязıтда тўхтаган ва Бозарқонга етиб келмаган эди. Мавжуд Эрон-Туркия чегарасини бир кунлик юришдан сўнг пиёда кесиб ўтишга тўғри келган, бу „тез-тез машаққатли“ деб ҳисобланган, чунки яқин атрофдаги Арарат тоғи этакларида қишда жуда қаттиқ келар эди[6]. Эрон шоҳи Ризошоҳ Паҳлавий (1925-1941) даврида автомобил йўли асфалтланган бўлса-да, „Иккинчи жаҳон урушидан кейин ҳам йил давомида ўтиш мумкин бўлмаган“[6]. Кейин Эрон ҳукумати Туркия ҳамкорлигида божхона ва полиция идораси биносини қурди. Бироқ 1963-йилнинг охирларида ҳам Бозарқондаги чегара ўтиш жойидан „ҳафтада 800 дан кўп бўлмаган одам“ фойдаланганлиги тахмин қилинади[6]. 1956-йилда Бозарқон қишлоғида атиги 312 киши яшаган. Кўп ўтмай, шамолдан ҳимояланган жойда Бозарқон чегара пости биноларидан иборат иккинчи қишлоқ пайдо бўлди. Аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, 1966-йилда Бозарқонда электр энергияси, почта бўлими ва баъзи коммунал хизматлардан ташқари 783 киши яшаган[6].

1971-йилдан кейин Эрзурум ва Табриз ўртасидаги йўл тўлиқ асфалтлангандан сўнг Бозарқон тобора ўсиб борди. 1974-йилдан кейин нефт нархининг ошиши сабабли Эрон кўп миқдордаги товарларни импорт қила бошлади, бу ўзгариш Бозарқонга қаттиқ таъсир қилди. Бозарқон асосан Эрон ва Европа ўртасидаги қуруқликдаги йўналишдаги ягона чегара пости бўлгани учун шаҳарда транспорт қатнови кескин кўтарилди. 1975-йилга келиб Бозарқонда юк ташиш ҳажми 2,5 миллион тоннага етди, юк машиналари „40 километрдан кўпроқ масофага саф тортди“[6]. Бозарқон учун жуда фойдали бўлган бу ўзгаришлар туфайли чегарадош шаҳарда кўплаб қўшимча иншоотлар, жумладан, ресторанлар, меҳмонхоналар ва омборхоналар барпо этилди. 1986-йилга келиб, унинг аҳолиси 1500 дан ошди, аммо Энcйcлопæдиа Ираниcа таъкидлаганидек, „транзит савдо айниқса чегара пости ходимларининг аксарияти яшайдиган Мокуга фойда келтирди“[6].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Cенсус оф тҳе Исламиc Републиc оф Иран, 1395 (2016)“ (фа) (Эхcел). АМАР. Тҳе Статистиcал Cентер оф Иран. 2019-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-декабр.
  2. ↑ Бозарқон cан бе фоунд ат ГЕОнет Ном Сервери, ат тҳис линк, бй опенинг тҳе Адванcед Сеарч бох, энтеринг "-3055849" ин тҳе "Униқуэ Феатуре Ид" форм, анд cлиcкинг он "Сеарч Датабасе".
  3. ↑ Даводи, Парвиз „Аппровал леттер регардинг реформс оф cоунтрй дивисионс ин Wест Азербаижан провинcе“ (фа). Исламиc Парлиамент Ресеарч Cентер. Министрй оф Интериор, Политиcал-Дефенсе Cомммиссион (1386-йил 18-сентябр). 2014-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-ноябр.
  4. ↑ „Cенсус оф тҳе Исламиc Републиc оф Иран, 1385 (2006)“ (фа) (Эхcел). АМАР. Тҳе Статистиcал Cентер оф Иран. 2011-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-сентябр.
  5. ↑ „Cенсус оф тҳе Исламиc Републиc оф Иран, 1390 (2011)“ (фа) (Эхcел). Сйраcусе Университй. Тҳе Статистиcал Cентер оф Иран. 2023-йил 15-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-декабр.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 6,4 6,5 6,6 6,7 Ҳоурcаде 1989, с. 52.

Адабиётлар