Википедияда исми Бозор ва фамилияси Нодиров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Бозорбой Нодиров (1937-йил, 4-июл. Нукус) — қорақалпоқ хонандаси (драматик тенор). Қорақалпоғистон (1977) ва Ўзбекистон (1982) халқ артисти. Кучли ва жарангдор овоз соҳиби. Нукус санъат билим юртида ўқитувчи (1969-йилдан), Бердақ номидаги мусиқали драма ва комедия театрида яккахон хонанда (1975—1993). Опера саҳнасида Онегин (П. Чайковский, "Онегин"), Алеко ("Алеко", С. Рахманинов), Жосус ("Ажиниёз", Н.Муҳаммаддинов) каби ролларни ижро этган. Консерт репертуаридан қорақалпоқ халқ ("Жети асирим", "Гулзар", "Тарлан", "Нигорим" ва бошқалар) ва бастакорлар ("Элим бор", "Жигирма бесте", "Халқим", "Туган жерге", К. Абдуллаев ва бошқалар) қўшикдари ўрин олган. Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Давлат мукофоти лауреати (1987)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил