Bozori Mox
Бозори Мох- Бухородаги қадимги бозор . У ерда йилига ҳар гал бир кундан икки марта бозор қилар ва ҳар бир бозор боълган куни бутлар сотар эдилар. Ҳар бозор куни эллик минг дирамдан ортиқ савдо боълар эди. Муҳаммад ибн Жаъфар (ан-Наршахий) оъз китобида шундай дейди: «Бу бозор бизнинг вақтларда (ҳам) бор эди; мен нега бундай одат расм қилинган деб жуда ажабланар эдим; Бухоронинг кексалари ва шайхларидан: «бунинг сабаби нима» деб соърадим. Улар: «Қадим вақтларда Бухоро аҳолиси бутпараст боълганлар ва бу бозор расм боълиб, оъша даврлардан бошлаб бу ерда бут сотганлар ва (бозор) ҳозирда ҳам оъша (қадимгидек) қолиб келмоқда»,— деб жавоб бердилар. Абу-л-Ҳасан Нишопурийнинг «Хазоин ул-улум» китобида айтишича, қадимги вақтларда Бухорода бир подшоҳ боълиб, унинг номи Мох эди. У ана шу бозорни қуришга буюрди; унинг фармони билан дурадгорлар ва наққошлар у йилдан бу йилгача бут ёъниб, белгиланган кунда шу бозорга келтириб сотишар ва халқ уни сотиб олар экан. Ҳар қачон у бут ёъқолса ёки синса, ёки эскиса, шу бозор куни бошқасини сотиб олар ва эскисини ташлар эканлар. Ҳозир Мох масжиди оърнашган ерда катта ариқ боъйида бир сердарахт текислик жой боълиб, шу дарахтлар соясида бозор боълар ади. У подшоҳ, халқ бут сотиб олишга қизиқсин учун, шу бозорга келиб ҳозир Мох масжиди оърнашган ерда тахтда оътирар, ҳар ким оъзи учун бут сотиб олар ва уйига олиб кетар эди. Бу жой яна оташпарастлар ибодатхонаси (ҳам) боълди; бозор куни одамлар бу ерга йигъилганларида ҳаммалари ибодатхонага кириб оловга топинар эдилар. Бу ибодатхона то исломият давригача бор эди, мусулмонлар қувватланиб кетгач, мазкур (Мох) масжидиии худди шу жойга бино қилдилар. Ҳозир у Бухоронинг моътабар масжидларидандир.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Жа'фар ан-Наршахий ҳақида батафсил ма'лумот
Бухоро тарихи асари ҳақида батафсил ма'лумот
Наршахий-Бухоро тарихи.Юклаб олиш учун манба
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |