Bozurgoniy
Бозургоний (форсча: – бозорчи) -ўзбек мумтоз ашуласи. „Бозиргон“ достони қаҳрамони номига нисбат берилган деган тахмин мавжуд. Фазлий ғазалига Вола мухаммаси. Хоразм достонларидаги „Найларман ИИ“ қўшиғи оҳанглари асосида Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов томонидан басталанган. Шашмақомдаги Дугоҳ мақоми йўлларига оҳангдош. 3/4 уфор ўлчовидаги тароналар усулида ижро этилади. Ю. Ражабий ва Г. Мушслнинг „Муқанна“ (ҳ. Олимжон), „Фарҳод ва Ширин“ (К. Яшин) мусиқали драмаларидаги йирик ариялар, С. Жалилнинг „Самарқанднома“ симфонияси (Зқисми)да Б. куйи ишлатилган. Ҳозирги кунда турли чолғу (ҳатто эстрада) ансамблари талқинида ҳам маълум[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Бозургоний“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. (Б-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |