Brad Pitt
Wиллиам Брадлей Питт (1963-йил 18-декабрда туғилган) — америкалик актёр ва продусер. Иккита Осcар, иккита Олтин глобус ва Эммй мукофотлари совриндори. Куз афсоналари (1994), Тог`лар аро етти йил (1997), Троя (2004), Оcеанъс Тҳритеэн(2007), Қаҳр (2014), Бир пайтлар Ҳоллйwоодда (2019) ва бошқа кўплаб филмларда роллар ижро этган.
| Брад Питт | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Wиллиам Брадлей Питт 1963-йил 18-декабр |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Актёр, продусер |
| Филмлари | Брад Питт филмографияси |
| Фаолият йиллари | 1987—ҳозиргача |
| Болалари | 6 |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
1963-йил 18-декабрда АҚШнинг Миссури шаҳридаги Спрингфиэлдда уч болали бир оиланинг тўнғич фарзанди бўлиб дунёга келди. Питт оиласининг илдизлари инглизларга бориб тақалади.
Миссури унверститетининг Журналистлик факултетини битиришига қисқа вақт қолганда, анчадан бери ақлида бўлган актёрлик кариерасини бошлаш учун оиласига Пасаденадаги бир чиройли санъатлар академиясида ўқишга давом этишини айтиб Ҳоллйwоодга кетади. Олдинига баъзи танитувларда товуқ костюмини кийиб, лимузин ҳайдовчиси каби ишларда ишлагандан сўнг Даллас ва Ўзга дунё каби сериалларда кичик ролларда қатнашди. 1989-йилда Cуттинг Cласс исмли, кам буджетли бир филмда рол ижро қилиб диққат жалб қилди. Орадан 2 йил ўтгач Тҳема & Лоуисе филмида 15 дақиқалик роли туфайли Дунёнинг энг ёқимтой эркаги деган унвонга лойиқ кўрилди.
Ташқи кўринишини эмас, балки актёрлик маҳоратини танитишни ҳоҳлаган Питт, ўша пайтларда шу истагини рўёбга чиқаришига сабаб бўлган "Интервиэw Wитҳ Тҳе Вампире" (1994), "Тwелве Монкейс" (1995), "Се7эн" (1995), "Фигҳт Cлуб" (1999), каби филмларда роллар ижро қилди. Исми бирқанча „Ҳолливуд Гўзаллари“ билан бирга эшитилган Питт олдинига Жулиэтте Леwис билан унаштирилди ва айрилди, сўнгра Гвинет Пелтроу билан унаштирилиб айрилди. Сўнгра, 2000-йилда Фриэндс сериали билан машҳур Женнифер Энистон билан турмуш қурди ва 2004-йилда ажрашди. Кейинчалик Ангелина Жолиэ билан турмуш қурди. Ангелина Жолиэнинг боқиб олган Меддокс, Заҳара ва Пакс исмли фарзандларига ўз фамилиясини берди, уларнинг фамилияси Жолиэ Питт бўлди. Озгина вақт олдин Ангелина Жолиэ, Шилоҳ Ноувел Жолиэ Питт исмини беришган биринчи ўз фарзандларини дунёга келтирди. 2014-йилда Брад ва Жолиэнинг оилавий муносабатлари дарз кетди ва жуфтлик 12 йиллик турмушдан сўнг ажралишди. Браднинг 6 нафар фарзанди ҳам онаси билан яшамоқда.
Филмография
Мукофот ва номинациялари
Манбалар
Ҳаволалар
| Викиомборда „Брад Питт“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |