Брадфорд — Буюк Британиядаги шаҳар, Англияда. Аҳолиси 460 минг кишидан зиёд. Брадфорд тугуни. Жун (мовут) саноатининг йирик маркази. Машинасозлик (жумладан, тўқимачилик ва электротехника машиналари), тикувчилик, полиграфия, кимё, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Университет бор. ХИВ—ХВИИИ асрлар меъморий ёдгорликлари сақланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил