Брадлей, Бредли (Брадлей) Жеймс (1693, Шерборн, Англия — 1762.13.7, Чалфорд, Англия) — инглиз астрономи, Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1718), Оксфорд университети профессор (1721-йилдан). Ёруғлик аберрациясини (1725), ер ўқи нутациясини (1748) кашф этган. Э. Галлей вафотидан сўнг Гринвич расадхонасита директорлик қилган (1742-йилдан). Б. юлдузларнинг хусусий ҳаракатларини аниқлаш учун меридиан кузатувлари олиб борган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил