Брадлей Жосепҳ Давис (талаффузи: Бредли "Бред" Жозеф Девис) 1981-йил 8-ноябрда Миссури штатининг Сент-Чарлз шаҳрида туғилган. Америкалик футболчи ҳамда ҳимоячи сифатида фаолият олиб боради. „Ҳоустон Дйнамо“ ва АҚШ терма жамоасидаги ўйинлари билан танилган. 2014-йилги жаҳон чемпионати иштирокчиси .

Брадлей Давис Futbol
Умумий маълумотлари
Исм шарифи           Брадлей Жосепҳ Давис
Туғилган              8-ноябр 1981(1981-11-08)[1] (40 ёш)
Сент Чарлес, Миссури, АҚСҲ
Фуқаролиги           
  • АҚШ
Бўйи      

180 cм

Позицияси ярим ҳимоячи
Ёшлар клублари  
2000—2001 Flag SShA Саинт Лоуис Билликенс
Клублардаги фаолияти
2002 Flag SShA МетроСтарс 24 (4)
2003—2004 Flag SShA Даллас 55 (8)
2005 Flag SShA Сан Жосе Эартҳқуакес 18 (2)
2006—2015 Flag SShA Сан Жосе Эартҳқуакес 298 (44)
2016 Flag SShA Спортинг Кансас Cитй 24 (2)
Миллий терма жамоада
2005—2014 Flag SShA АҚШ 17 (0)
Logotip Vikisklada Wикимедиа Cоммонсдаги медиа файллар

Жамоалардаги фаолияти

Брадлей Давис „Ҳоустон Дйнамо“ сафида

2000-йилда Брадлей Давис Сент-Луис университетига ўқишга кирди ва ўқиш даврида таълим муассасасининг футбол жамоасида ўйнади.

Брадлей  Давис 2002-МЛС Супер Драфтда „МетроСтарс“ томонидан танланган[2]. Ўзининг биринчи мавсумида у 24 ўйинда 4 та гол урди ва МЛСнинг „Йилнинг энг яхши тўпурари“ бўлди.

2003-йилнинг 17-январида Брадлей  Давис „Даллас“ га ижарага ўтди[3]. Ўзининг иккинчи мавсумида Брадлей Давис мураббий томонидан ҳужумкор ярим ҳимоячи ролида марказга ўтказилди, аммо тажриба муваффақияцизликка учради ва Брадлей Давис тез орада одатдагидек қанот позициясига қайтди.

2005-йилнинг 14-январида Брадлей Давис Ричард Мулрони, Артуро Алварес ва иккита драфт танлови учун „Сан Жосе Эартҳқуакес“га ижарага берилди[4]. Шимолий Калифорния клубининг бир қисми сифатида у ўзининг биринчи „Суппортерсъ Шиэлд“ кубогини қўлга киритди. 2006-йилда Брадлей Давис франчайзинг билан „Ҳоустон Дйнамо“га кўчиб ўтди. Брадлей Давис „Ҳоустон Дйнамо“ жамоасига МЛС кубогини икки марта ютишда ёрдам берди.

2016-йилнинг 7-январида Брадлей Давис 2017 ва 2018-йилги МЛС Супер Драфт танловлари учун „Спортинг Кансас Cитй“га алмаштирилди[5]. 2016-йил 23-октябрда Брадлей Давис мавсум охирида фаолиятини якунлашини эълон қилди[6].

2017-йилнинг 14-февралида Брадлей Давис „Ҳоустон Дйнамо“ билан бир кунлик шартнома имзолади ва клуб футболчиси сифатидаги фаолиятини расман якунлади[7].

Халқаро карераси

2005-йилда Брадлей Давис КОНКАКАФ олтин кубогини ўз уйида ўтказиш учун АҚШ жамоасининг таклифига киритилди[8]. 7-июл куни Кубага қарши кубок баҳсида Брадлей Давис миллий терма жамоа сафида дебют қилди[9]. Шунингдек, у Панама билан турнирнинг яна бир ўйинида майдонга тушди ва Олтин кубокни қўлга киритди.

2014-йилда Брадлей Давис Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига даъвогарлик қилган эди. Турнирда у Германия терма жамоасига қарши ўйинда майдонга тушди [10].






Статистикаси

Жамоа    Мавсум Лига Лига МЛС Плай-офф босқичи АҚШ очиқ кубоги Континентал Жами
Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Неw Ёрк МетроСтарс 2002 МЛС 24 4 — 1 0 — 25 4
Даллас Бурн 2003 МЛС 26 6 — 1 0 — 27 6
2004 29 2 3 0 32 2
Сан Жосе Эартҳқуакес 2005 МЛС 18 2 0 0 1 0 — 19 2
Ҳоустон Дйнамо 2006 МЛС 28 1 4 1 2 0 — 34 2
2007 17 3 4 1 0 0 4 0 25 4
2008 26 3 2 0 0 0 7 0 35 3
2009 27 5 3 0 2 0 7 0 39 5
2010 27 5 — 0 0 3 0 27 5
2011 34 4 3 0 0 0 — 37 4
2012 31 8 6 0 0 0 1 0 38 8
2013 26 4 5 1 0 0 3 1 34 6
2014 25 4 — 0 0 — 25 4
2015 30 4 1 0 31 4
Спортинг Кансас Cитй 2016 МЛС 24 2 0 0 2 1 1 0 27 3
Неw Ёрк МетроСтарс жамоасида голлари 24 4 0 0 1 0 0 0 25 4
Даллас Бурн жамоасидаги голлари 55 8 0 0 4 0 0 0 59 8
Сан Жосе Эартҳқуакес жамоасидаги голлари 18 2 0 0 1 0 0 0 19 2
Ҳоустон Дйнамо жамоасидаги голлари 271 41 27 3 5 0 25 1 328 45
Спортинг Кансас Cитй жамоасидаги голлари 24 2 0 0 2 1 1 0 27 3
Умумий карерасида 392 57 27 3 13 1 26 1 458 62

Ютуқлари

Жамоавий ютуқлари

„Сан Жосе Эартҳқуакес“

  • Қўллаб-қувватловчилар қалқони ғолиби — 2005-йил
  • МЛС кубоги ғолиби — 2006-2007

АҚСҲ

Манбалар

  1. ↑ Брад Давис // Трансфермаркт.cом (мн.) — 2000.
  2. ↑ „2002 МЛС СуперДрафт“ (эн). МЛСсоccер.cом (2002-йил 10-феврал). 2019-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 31-октябр.
  3. ↑ „Бурн Ландс 2002 Роокиэ оф тҳе Еар Финалист Брад Давис ин Драфт Дай Деал“ (эн). ОурСпорц Cентрал (2003-йил 17-январ). 2019-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 31-октябр.
  4. ↑ „Эартҳқуакес Селеcт Севен Плаерс анд Маке Тwо Мажор Традес ат 2005 МЛС СуперДрафт ин Балтиморе“ (эн). ОурСпорц Cентрал (2005-йил 14-январ). 2019-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 31-октябр.
  5. ↑ „Ҳоустон Дйнамо траде cаптаин, ассист леадер Брад Давис то Спортинг Кансас Cитй“ (эн). МЛСсоccер.cом (2016-йил 7-январ). 2016-йил 9-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 19-июл.
  6. ↑ Чарлес Боэҳм. „Спортинг КC'с Брад Давис анноунcес ретиремент афтер 15 еарс оф МЛС сервиcе“ (эн). МЛСсоccер.cом (2016-йил 23-октябр). 2016-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 28-октябр.
  7. ↑ Сам Стежскал. „Брад Давис то сигн оне-дай cонтраcт wитҳ Ҳоустон, ретире а мембер оф Дйнамо“ (эн). МЛСсоccер.cом (2017-йил 14-феврал). 2017-йил 17-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 10-июн.
  8. ↑ „США вс. Панама 0:0“ (эн). соccерwай.cом (2005-йил 24-июл). 2018-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 10-декабр.
  9. ↑ „Куба вс. США 1:4“ (эн). соccерwай.cом (2005-йил 7-июл). 2016-йил 15-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 10-декабр.
  10. ↑ „США вс. Германия 0:1“ (эн). соccерwай.cом (2014-йил 26-июн). 2015-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 16-апрел.