Brage Tixo
БРАГЕ (Браҳе) Тихо (1546.14.12, Кнудструп — 1601.13.10, Прага) — даниялик астроном; амалий астрономия ислоҳотчиси. Браге бошчилигида қурилган расадхона (1576) Ураниборг, яъни "астрономлар уйи" деб атади. Браге расадхонада 20 йилдан ортиқ юлдуз, сайёра ва кометалар устида тадқиқотлар олиб борди. Ой ҳаракатидаги йиллик нотекислик ва вариацияларини, кометалар атмосфера ҳодисаси эмаслиги (уларнинг Ойдан ҳам йироқда эканлиги)ни аниқлади. Ёругликнинг Ер атмосферасидаги рефраксиясч жадвалларини тузди. Йиллик пресессия қийматини жуда аниқ (51") топди. Браге Коперник системасини тан олмаган. У Ер олам марказида жойлашган, Қуёш унинг атрофида айланади, сайёралар эса Қуёш атрофида айланади, деган фикрга келган. Браге нинг Марсни кузатувлари натижалари асосида И. Кеплер сайёраларнинг ҳаракатланиш қонунини яратган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |