Брагуйлар, 1910

Брагуйлар — Покистондаги халқ. Асосан Балужистон ва Синд вилоятларида (750 минг киши), Эрон ва Афғонистонда ҳам яшайди. Умумий сони 835 минг киши (1992). Брагуй тилида сўзлашади. Диндорлари — мусулмонсуннийлар. Балужистонни инглизлар босиб олгунига қадар Б. бу ўлкада ҳукмрон элат бўлиб, улар орасидан 1666-йилдан балуж ва брагуй қабилалари конфедерациясини бошқарган Калат хонлари келиб чиққан.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил