Brain drain atamasi
Браин драин атаманинг маъноси
Браин драин атамаси бу- ўқимишли, яхши таълим олган шахсларнинг, бошқа давлатга яхшироқ маош учун ёки яхшироқ яшаш учун кўчиб кетиш тенденсиясига ишора қилади. Натижада эса уларнинг она ватани шу каби ақлли, етук, доно инсонларни юқотган ҳисобланади. Айнан мана шу жараён, яъни ўқимишли инсонларнинг, бошқа давлатга яхшироқ ҳаёт учун, кўчиб кетиши назарда тутилади.
Атаманинг фанга кириб келиши
Урушдан сўнг, Европадан шимолий Америкага, олимлар ва технология бўйича мутахасисларнинг кўчиб келишини тасвирлаш учун, 1950-йилда қироллик жамияти томонидан <браин драин> атамаси кириб келган.
Атама учун энг яхши намуна
Алберт Эинстеин (талаффуз қилинади- Алберт Эништйин), эмиграция шакли учун, энг машҳур ва биринчилар қаторида намуна бўла олади. Қачонки Адолф Ҳитлер (талаффуз қилинади- Адолф Гитлер) тахтга келганида, Берлин Аcадемй оф Сcиэнcесда профессор бўлган Эинстеин Америка қўшма штатларига ташриф буюрган эди, ва Германияга қайтмаганди. У Америкага жойлашди ва 1940- йилда Америка фуқороси бўлди.

Таъриф
Бошқа инсонлар миграциясида бўлгани каби, ижтимоий муҳит— аҳолининг бу тарзда ўзгаришининг, асосий сабаби ҳисобланади. Бунга, мамлакатлардаги бош сабабларидан бири- бу имкониятларнинг камлиги, сиёсий ўзгарувчанлик ёки зулм, иқтисодий тушкунликдир. Мезбон давлатлар эса, бандлик имкониятларини, сиёсий барқаорликни ва эркинликни, яхши иқтисодиётни ва яхшироқ бўлган турмуш тарзини таклиф қилиши мумкин. Шахс сифатида, оилавий таъсирлар (масалан, чет элда яшовчи қариндошлар), шахсий имтиёзлар, карерадаги орзулар ва бошқа рағбатлантирувчи омилларни ҳисобга олиш мумкин. Салбий маъносига қарамай, „браин драин“ миграцияси ижобий ёруғлик каби кўринади. Карерадаги ўсиш, сифатли ҳаёт тарзи ва даромад йиғиш жиҳатидан, кўчиб келган шахслар учун бир қанча фойдалар борлиги аниқдир. Бу мутахасислар тез-тез оила аъзолари учун уйига пул ўтказмаларини жўнатиб туришади ва улар қачондир ўз она юртларига қайтишлари мумкин албатта, яхшиланган билим ва ривожланган кўникмалар билан. Шунингдек, Ватанда юқори даражадаги таълимга талаб ортиши мумкин, чунки одамлар чет элда таълим олган ишчиларда бир қанча имкониятлар мавжудлигини кўришади. Бошқача қилиб айтганда, давлат учун ўқимишли мутахасисларни йўқотгандан кўра, уларни йиғиш фойдалидир. Бир давлатда ўқимишлилар камайган вақтда, бошқа давлатда инновацияларни рағбатлантириш, ривожланиш содир бўлиши бу— давлатларда аҳолининг нотекис тақсимотини келтириб чиқаради, ва шу сабабли, баъзи давлатлар ривожланмай қолади. Баъзи ҳукуматларда малакали ишчиларни сақлаб қолиш сиёсати юритилади. Намуна сифатида, Германия, Швейсария, Аустрия ва Франсияда хорижда ишлаётган мутахассисларга, ўз юртларига қайтишига ёрдам бериш учун, ҳукумат томонидан бир қанча молиялаштириладиган ташаббуслар ташкил этилган. Аксинча, Ҳиндистон ҳукумати бундай сиёсатни қабул қилмаган, чунки улар ишонишадики, йўқотилган талантлар ахир-оқибат келажакда миллат учун ҳисса қўшишига.
Манбалар
Ҳаволалар
- ↑ „Браин драин ҳақида то'лиқ тушунча“. Мй Баc Про. Қаралди: 20-сентабр 2023-йил.