Brainstorm (guruh)
| Браинсторм Прāта Вēтра | |
|---|---|
|
| |
| Умумий маълумот | |
| Мамлакат | Латвия |
| Фаолият йиллари | 1989-бугун |
| Жанр | инди-рок, поп-рок |
| Лейбл |
Микрофона иэраксти Браинсторм Реcордс |
| Таркиб |
Ренарас Кауперис Жанис Жубалтас Каспарас Рога Марис Мичелсонас |
| Вебсайт | браинсторм.лв |
Браинсторм (латв. Прāта вēтра) — латвиялик рок-гуруҳ.
Тарих
Гуруҳ 1989-йили Елгава шаҳрида ташкил топган. Унга беш мактабдош ўртоқ киради — Ренарс Кауперс (вокал), Янис Юбалц (гитара), Гундарс Маушевичс (бас), Каспарс Рога (барабанлар) ва Марис Миҳелсонс (аккордеон). 1992-йили гуруҳ ўзининг „Жо ту нāc“ номли биринчи синглини чиқаради. 1993-йилда уларнинг биринчи албоми — „Ваирāк некā скаļи“ чиқади. Албомнинг энг машҳур қўшиғи бўлиб „Зиэма“ („Қиш“) танилади. Шунингдек, бу қўшиққа видеоклип суратга олинади. Навбатдаги, 1994-йил гуруҳ учун маҳсулсиз келади, шу йили чиқарилган „Виэту нав“ сингли атиги 500 адад билан тарқалади.
Алтернатив мусиқа устидан тажрибаларидан сўнг гуруҳ маинстреам’га қайтади ва ўсмирлар орасида жуда оммалашган „Вероника“ албомини ёзадилар. Бу албомнинг энг оммавий қўшиқлари — „Дāрзниэкс“ („Боғбон“), „Апелсīнс“ („Апелсин“) ва „Лидмаšīнас“ („Самолётлар“) бўлади.
Латвиядаги йирик овоз ёзиш компанияларидан бири — „Миcропҳоне Реcордс“ билан имзоланган шартнома ва 1997-йилда „Висс ир тиэšи тā кā ту вēлиэс“ (Ҳаммаси сен истагандек) номли янги албомнинг чиқарилиши муваффақият сари навбатдаги қадам бўлади. Албом „олтинлик“ка эришади ва „Браинсторм“ни Латвиядаги энг оммавий гуруҳга айлантиради.
1999-йили Браинсторм’чилар ўзларининг тўртинчи албоми — „Старп дивāм саулēм“ни ва „Старп дивāм саулēм“нинг инглиз версияси бўлган биринчи халқаро албомлиги — „Амонг Тҳе Сунс“ни чиқаришади. У Швеция ва Данияда ёзилади. Албомнинг барча бешта сингли — „Пусе но сирдс“ („Ярим юрак“), „Старп дивāм саулēм“ („Қуёшлар орасида“), „Леc“ („Ҳаракат қил“), „Пром уз силтажāм салāм“ („Қизиқ эмасми…“) ва „Ту извēлēжиэс паликт“ („Менинг ўлкамга ҳуш келибсиз“) — Латвия ҳит-парадларида юқори ўринларга эришади.
2000-йил 13 майда гуруҳ Швецияда бўлиб ўтган 45-мусиқий беллашув Эуровисионъда „Мй стар“ қўшиғи билан қатнашиб, учинчи ўринни эгаллайди.
2000-йил августда „Тҳе бест оф тҳе Браинсторм 89-99“ албоми чиқади.
2001-йилда „Каķēнс, курš аттеиcāс но жūрассколас“ инглиз версиясида „Онлине“ албоми дунё юзини кўради. Шу албомдан бўлган „Майбе“ қўшиғи халқаро машҳурликка эришади.
Германия ва Данияда ёзилган навбатдаги албом — „Диэнāс, кад лидлаукс пāрāк тāлс“ ёки „А Дай Бефоре Томорроw“ 2003-йилда чиқади.
2004-йил 22 майдан 23 майга ўтар кечаси Рига ва Елгава ўртасидаги шосседа гуруҳ асосчиларидан бири — бас-гитарачи Гундарс Маушевичс (Гундарс Мауšэвиčс) автоҳалокатга учрайди ва вафот этади. Фожиавий йўқотишга қарамай, гуруҳнинг қолган иштирокчилари фаолиятлигини давом эттиришга қарор қиладилар.
2005-йили „Браинсторм“ иштирокчилари „Čэтри красти“ номли албомни тақдим этадилар.
Дискография
- Ваирāк некā скаļи (1993)
- Виэту нав (1994)
- Вероника (1996)
- Висс ир тиэšи тā кā ту вēлиэс (1997)
- Старп дивāм саулēм (1999)
- Мй Стар Мй Стар (2000)
- Амонг тҳе Сунс (2000)
- Изласе '89-'99 (2000)
- Каķēнс, курš аттеиcāс но жūрассколас (2001)
- Онлине (2001)
- Диэнāс, кад лидлаукс пāрāк тāлс (2003)
- А Дай Бефоре Томорроw (2003)
- Вероника (2004)
- Čэтри красти (2005)
- Фоур Шорес (2006)