Brandon Frazier
Брандон Мичаэл Фразиэр (талаффузи: Брандон Майкл Фрейзер; 1992 йил 19-ноябрда туғилган) — жуфтликда конкида учиш мусобақаларида иштирок этган америкалик собиқ фигурали учувчи. Конкида учиш бўйича шериги Алеха Книэрим билан бирга 2022-йилги Жаҳон чемпиони, 2022-йилги Олимпия ўйинлари кумуш медали совриндори, 2021-йили АҚШнинг миллий чемпиони ва уч карра Гран-при чемпиони бўлган.
| Брандон Фразиэр | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Тўлиқ исми | Брандон Мичаэл Фразиэр |
| Давлат |
|
| Таваллуди |
1992-йил 19-ноябр Пҳоэних, Аризона |
| Она шаҳри | Cолорадо Спрингс, Cолорадо |
| Яшаш жойи | Ирвине, Cалифорниа |
| Шериги | Алеха Книэрим |
| Олдинги шериклари |
Ҳавен Денней Мандй Гарза |
| Жамоаси | Алл Еар ФСC Лос Ангелес |
| Учишни бошлаган | 2004 |
| Шахсий рекордлари | |
| Қисқа дастур | 76.88 |
| Эркин дастур | 144.21 |
Ўзининг собиқ шериги Ҳавен Денней билан бирга икки карра Скате Америcа турнирининг кумуш медали совриндори (2014, 2016), 2014 CС Ломбардиа Тропҳй чемпиони, 2013-йилги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони ва 2017-йили АҚШнинг миллий чемпиони бўлган.
Шахсий ҳаёти
Брандон Фразиэр Аризона штатининг Пҳонеих шаҳрида туғилган.
Фаолияти
Брандон Фразиэр ва Ҳавен Денней биринчи марта 2002-йилда муз устида рақсга тушишдан олдин фигурали учувчилар сифатида жуфтлик ҳосил қилишган[1]. Фигурали учиш бўйича улар 2005-йилдан 2008-йилгача Жим Петерсон ва Лйндон Жоҳнстон мураббийлигида уч мавсум давомида бирга мусобақаларда қатнашишган. Балоғатга етмаганлар даражасидаги икки мавсумда иштирок этгандан сўнг жуфтлик бир даражага кўтарилган ва 2008-йилда АҚШ чемпионатининг бронза медалини қўлга киритган[2].
2011 — 12-йилги мавсум: Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при
Данней / Фразиэр жуфтлиги 2011-йил баҳорида яна бирлашган[3]. Улар 2011 — 2012-йилги ўсмирлар ўртасидаги Гран-при сериясида Латвия ва Австрияда бўлиб ўтган босқичларда 8 ва 7-ўринларни эгаллашган. Жуфтлик 2012-йилги АҚШ чемпионатида ўсмирлар даражаси унвонини қўлга киритган ва 2012-йилги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши учун тайинланган ҳамда у ерда 4-ўринни эгаллаган. Бу жуфтликка 2012-йилнинг кузигача Cолорадо штатининг Cолорадо-Спрингс шаҳрида Далилаҳ Саппенфилд мураббийлик қилган.
2012 — 13-йилги мавсум: Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони унвони
2012 — 2013-йилги мавсумда Денней / Фразиэр жуфтлиги Ню-Ёркнинг Лаке Пласид шаҳрида бўлиб ўтган 2012 — 2013-йилги ўсмирлар ўртасидаги Гран-при мусобақасида 4-ўриндан жой олган. Улар 2013-йилги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритганлар.
2013 — 2014-йилги мавсум: Гран-при дебюти
Жуфтлик 2013 — 2014-йилги мавсумдаги Гран-при мусобақасининг 2013 Скате Cанада Интернатионал ва 2013 НҲК Тропҳй босқичларида бешинчи ўринни эгаллаган. Улар 2014-йилги АҚШ чемпионатида бешинчи, кейин эса 2014-йилги АҚШ чемпионатида тўртинчи ўриндан жой олишган.
Дастурлари
(Ҳавен Денней билан)
| Мавсум | Қисқа дастур | Эркин дастур |
|---|---|---|
| 2019 — 2020 |
|
|
| 2018 — 2019 |
|
|
| 2017 — 2018 |
|
|
Натижалари
ГП: Гран-при; CС: Чалленгер серияси; ЖГП: Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при
Ҳавен Денней билан
| Халқаро | ||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Мусобақа | 05 — 06 | 07 — 08 | 11 — 12 | 12 — 13 | 13 — 14 | 14 — 15 | 16 — 17 | 17 — 18 | 18 — 19 | 19 — 20 |
| Жаҳон чемпионати | 12 | 20 | ||||||||
| Европа чемпионати | 4 | 7 | 8 | 5 | ||||||
| CС Голден Спин | 4 | |||||||||
| CС Ломбардиа | 1 | |||||||||
| CС Небелҳорн Тропҳй | 6 | |||||||||
| CС Непала Мемориал | 4 | |||||||||
| CС УС Cлассиc | 4 | |||||||||
| Непела Тропҳй | 4 | |||||||||
| Халқаро: Ўсмирлар | ||||||||||
| Жаҳон чемпионати | 4 | 1 | ||||||||
| ЖГП Австрия | 7 | |||||||||
| ЖГП Латвия | 8 | |||||||||
| ЖГП АҚШ | 4 | |||||||||
| Миллий | ||||||||||
| АҚШ чемпионати | 10-В | 3-И | 1-Ж | 5 | 5 | 2 | 1 | 5 | 2 | 5 |
| Даражалар: В = Вояга этмаганлар; И = Ўрта; Ж = ўсмирлар | ||||||||||
Манбалар
- ↑ Маммосер, Сcотт. „Cаин анд ЛеДуc cаптуре Паир’с У.С. титле“. Голден Скате (2019-йил 26-январ).
- ↑ Слатер, Паула. „Денней анд Фразиэр таке натионал паирс титле“. Голден Скате (2017-йил 21-январ).
- ↑ Cлоутиэр, Cлаире. „У.С. Чампионс Ҳавен Денней анд Брандон Фразиэр: "Wе wант то шоw эверёне тҳат wе стилл ҳаве а лот то гиве"“. фигурескатерсонлине.cом (2017-йил 26-июл). 2018-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган.