Бранхийлар — Милет шаҳри яқинида жойлашган Дидимеён ибодатхонасидаги Аполлон оракули (ибодат қилувчилар гўёки ўз саволларига тангри жавобини оладиган, шунингдек унинг башоратидан воқиф қилинадиган махсус жой)ни бошқарган коҳинлар сулоласи. Юнон афсоналарига кўра, делфалик (қаранг Делфа) Бранх уларнинг бобокалони бўлган. Ахоманийлар поашохс Ксеркс (Хшаяршан) Юнонистонга юриш қилганда (қаранг Юнонфорс урушлари) Б. мазкур ибодатхона хазинасини унга инъом қилишган. Аммо, Ксеркс бу урушда мағлуб бўлгач, ўз ватандошларининг интиқомидан қўрқиб, шоҳ билан бирга Эронга келганда, ундан доимий яшашлари учун жой сўраган. Шунда Ксеркс Б.ни Шим. Бактрияга, Окс (Амударё) бўйига жўнатган (тахминан милоддан аввалги 480). Улар тайинланган ерга келиб шаҳар қуришган. Мазкур шаҳар Искандар Мақдуний томонидан вайрон қилиниб, Б. ўтмишдаги хиёнатлари учун қатли ом этилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил