Брат 2
Брат 2 (русча: Брат 2) — 2000-йилда суратга олинган криминал драма жанридаги рус бадиий филми. Филм режиссери Алексей Балабанов, бош ролни кичик Сергей Бодров ижро этган. Брат филмининг давоми.
| Брат 2 | |
|---|---|
| Режиссёр(лар) | Алексей Балабанов |
| Продюсер(лар) | Сергей Селянов |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Алексей Балабанов |
| Ролларда | Сергей Бодров, Виктор Сухоруков, Сергей Маковецкий, Даря Лесникова, |
| Бастакор(лар) | Вячеслав Бутусов |
| Оператор(лар) | СТВ |
| Давомийлик | 123 дақиқа |
| Мамлакатлар |
|
| Тиллар | русча, инглизча, украинча |
| Бюджет | $1,5 миллион |
| Даромад | $ 1 080 000 (2000) + $ 347 233 (қайта намойиш, 2022) = $ 1 427 233 |
2022-йил 5-мартда Брат 2 филми Россияда қайта прокатга чиқиши маълум бўлди[1] Филм 2022-йил 24-мартда қайта чиқарилди[2]
Сюжети
Москва, 1999-йил. Данила Багров ва унинг жанговар дўстлари Чечен уруши қаҳрамонларига бағишланган Иван Демидовнинг „Одамлар дунёсида“ телекўрсатувини суратга олишда иштирок этиш учун таклиф қилишди. Останкино телемарказининг коридорларида Данила Ирина Салтикова билан учрашади, лекин уни машҳур одам сифатида танимайди, чунки у умуман поп мусиқасини тингламайди. Кўрсатувдан сўнг Данила дўстлари билан ҳаммомда дам олади, у ерда улардан бири — Николаэвский банкида қўриқчи бўлиб ишлайдиган Константин Громов хоккейчиси бўлган эгизак акаси Дмитрий Громов дуч келган муаммо ҳақида хабар беради: АҚСҲлик тадбиркор Ричард Меннис спортчини мафиядан ҳимоя қилиши керак, лекин тадбиркор таъмагирлик қилиб спортчининг кўп миқдорда пулини ўзлаштириб олади. Менниснинг Россияда молиявий қизиқишлари мавжуд, шунинг учун у Николаев банки раҳбари Валентин Белкин билан учрашгани келган. Константин Белкиндан Меннис билан акаси ҳақида гаплашиб кўришни илтимос қилади. Белкин чиндан ҳам спортчи ҳақида Меннис билан гаплашмоқчи бўлади, лекин у суҳбатни бошқа тарафга буради. Шунда Белкин ёрдамчиларидан Константин билан гаплашиб қўйиш кераклигини, у Меннис билан музокараларга ҳалақит бераётганини айтади. Лекин улар буни нўтўғри тушуниб уни ўлдириб қўйишади. Данила ўз ҳаётини сақлаб қолган қуролдошининг сўнгги илтимосини бажариб, эгизак акасига ёрдам беришга қарор қилади. Бунинг учун у Қўшма Штатларга бориб, тадбиркордан дўстининг акаси ишлаб топган пулларни унга олиб беради.
Манбалар
- ↑ Александр Аммосов „В России выпустят в повторный прокат «Брата», «Жмурки» и другие фильмы Алексея Балабанова“ (ру). Игромания (202-03-05). 2022-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Вероника Гамзюкова „Фильмы «Брат» и «Брат-2» начнут повторно показывать в кино с 24 марта“ (ру). Игромания (2022-йил 22-март).
| Филмга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |