Брацк — Россия Федерацияси Иркуцк вилоятидаги шаҳар (1955-йилдан). Брацк сув омборининг чап соҳилидаги порт. Темир йўл стансияси. Аҳолиси 259,6 минг киши (1999). Шаҳар Брацк ГЕС қурилиши муносабати билан бунёдга келган. Ўрмон саноати мажмуаси, алюминий, энергетика машинасозлиги, индустрия институти бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил