Brave panjaralari
Qiyofa
Браве панжаралари — кристаллар фазовий панжараларининг кўриниши; 14 та уч ўлчовли геометрик панжаралардан иборат. Франсуз олими О. Браве (1811—63) топган (1848). Элементар уялар симметрияси, яъни уларнинг қирралари билан бурчаклари ўртасидаги нисбат, шунингдек марказлашганлик хусусияти жиҳатдан фарқланади. Браве панжаралари кристаллнинг исталган нуқтасига кўчириш амали (операцияси) таъсирида ҳосил бўлади. Ҳар хил минералларда Браве панжаралари ўзига хос тузилган. Минералларни тўғри аниқпашда муҳим аҳамиятга эга.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |