Braxmanizm
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Брахманизм — қад. хинд дини. Номи ведалар таркибидаги илоҳий трактатлар — брахманлардан келиб чиққан. Веда дини асосида мил. авв. 1 — минг йилликнинг 1 — ярмида вужудга келган. Брахманизм Брахман худосининг мавжудлиги, унга эътиқод тамойилларини эътироф этиш ва амал қилишни тарғиб этган диний оқим. Хиндларнинг қадим эпослари Маҳабхарата ва Рамаяналарда, муқаддас китоблар саналмиш Упанишадларт, Аранякиларда брахман ҳақида таълимотлар келтирилади. Брахман шахссиз, ножисмий, сифациз моҳият бўлиб, ҳ
амма нарсанинг асосида ётади, деб таъкидлашган. Брахманизм давлати бу — Худонинг ердаги макони. Уни инсон қиёфасидаги худолар бошқаради.Брахманизмда жамият табақаларга бўлинади, деб кўрсатилади. Брахманизмда қадим ведавийлик Худолари — Индра, Агни, Варуна, Суря ўз аҳамиятини йўқотган. Унинг ўрнига биринчи ўринга Брахма, Шива ва Вишну худолари қуйилади. Брахманизм Ҳиндистонда мил.авв. В-ИВ асрларга қадар мавжуд бўлган, кейинчалик унинг ўрнига буддизм дини юзага келди[1].
Манбалар
- ↑ Ўзбекистон Юридик энсиклопедияси