Brayl yozuvi

Брайл шрифти - бўртма нуқталардан иборат шрифт. Кўзи ожизлар ўқиш ва ёзиши учун мўлжалланган. Л. Брайл томонидан яратилган. Брайл шрифти асосида 6 нуқтани турли вазиятда уйғунлаштириш ётади. Ихтирочи лотин алифбосидаги ҳарфлар тартибини қабул қилган. Алифбонинг олдинги ҳарфларини белгилаш учун 6 нуқтанинг юқори ва ўрта нуқгаларидан (расмга қ.) фойдаланилган. Кейинги ҳарфларни белгилаш учун қўш нукталар чапдан, сўнг чап ва ўнгдан, ундан кейин ўнгдан қўшилган. Мазкур белгилар билан ўзбеккирилл ва ўзбеклотин ҳарфлари ҳам ифодаланган. 6 нуқганинг турли ҳолатдаги уйғунлашувидан сонлар, тиниш белгилари, математика, кимё ва нота белгиларини ҳам ифодалаш мумкин.
Брайл шрифтида дастлабки китоб Франсияда 1837-йил чоп этилган. Ўзбеккирилл алифбоси ифодаланган Брайл шрифтида ўзбек ёзувчиларидан А. Қодирий ("Ўтган кунлар") ва В. Ғафуров ("Вафодор") асарлари нашр қилинган. БРАК (рус. брак — нуқсонли) (ишлаб чиқаришда) — давлат стандартлари, техник шартлар, эталонлар ва шаҳрикга тўғри келмайдиган маҳсулот. Брайл асосан тузатиб бўладиган ва тузатиб бўлмайдиган турларга бўлинади. Маҳсулотни технологик қайта ишлаш натижасида унинг нуқсонларига барҳам бериш мумкин бўлса, бундай маҳсулоттуза тиб бўладиган брайл, маҳсулотнинг нуқсонини тузатиш қийин ва иқтисодий жиҳатдан номақбул деб топилса, бундай маҳсулот тузатиб бўлмайдиган брайл дейилади ва ундан ишлаб чиқариш чиқиндиси сифатида фойдаланилади. Брайл корхоналарда маҳсулот ва пул ҳисобида ифодаланади. Ўзбекистон корхоналарида брайл маҳсулот заводнинг техник назорат бўлимларида ҳисобга олинади ва текширилади. Бундан ташқари импорт товарларнинг мамлакат миқёсида (божхона назорати, давлат стандарти ва сертификациялаш маркази) ҳам сифат назорати олиб борилади. Мавжуд меъёрларга жавоб бермайдиган товар (маҳсулот)лар брайл деб топилади ва истеъмолдан чиқарилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |