Breffu
Бреффу 1733-йилда Дания Ғарбий Ҳиндистонидаги Сент-Жон оролида (ўша пайтда Санкт-Ян деб аталган) қуллар қўзғолони пайтида акваму қабиласига йўлбошчилик қилган. 1734-йилда қўзғолон мағлубиятга учраши аниқ бўлиб улгурганда, Бреффу душман қўлига асир тушмаслик учун ўзининг 23 нафар шериги билан ўз жонига қасд қилишган[1].
| Бреффу | |
|---|---|
| Таваллуди | |
| Вафоти |
1734-йил |
Санкт-Яндаги қуллар қўзғолони
Бреффу Пиэтер Крøерга тегишли Корал-Бейдаги плантацияда ишлайдиган қул аёл бўлган. 1733-йил 23-ноябрда Фредериксварн қал’асидан отилган тўп овозини эшитгач, Бреффу хўжайиннинг уйига кириб, Крøер ва унинг хотинини ўлдирди. Уйда сақланаётган барча ўқ-дори ва қурол-яроғларни олиб, ҳамроҳи – қул Чристиан билан бирга Ван Стелл оиласининг уйига йўл олади ҳамда у ерда уч нафар оила аъзосини ўлдиради[2]. Баъзи қулдорлар қайиқларда оролдан қочиб қутулишга эришишган, шу пайтда акваму халқи вакиллари оролнинг катта қисмини назорат остига олган. Бреффу бошчилигидаги қўзғолончилар 1734-йил бошигача плантацияларни муваффақиятли эгаллаб олишган[3]. Шунда франсузлар данияликлар билан бирлашиб, оролни қайта назорат остига олиш учун ҳаракат бошлашган. Бреффу асир тушмаслик учун ўзини ўлдиради. Бу воқеа 1734-йилнинг апрел ёки май ойида содир бўлган. Унинг жасади Броwнс Байда яна 23 нафар исёнчининг жасадлари билан бирга топилган, улар ҳам ўзларини ўлдиришган. Крøерлар плантациясининг эгаси ўз хотираларида ҳайратини шундай ифодалади: „Қўзғолон етакчиларидан бири бўлган, ҳеч биримиз билмаган ва ўғлим Питер Крøер ҳамда унинг хотинини ўлдирган эркак деб ўйлаган эдим. Лекин унинг исми Бреффу бўлиб аслида у аёл экан!“[4].
Манбалар
- ↑ „Тҳе сторй оф Бреффу, а фемале славе фром Гҳана wҳо лед а массиве славе револт то таке овер тҳе Wест Индиэс ин 1733“ (эн). Гҳанаиан Мусеум (2019-йил 23-декабр). 2021-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 15-апрел.
- ↑ „Тҳе сторй оф Бреффу, а фемале славе фром Гҳана wҳо лед а массиве славе револт то таке овер тҳе Wест Индиэс ин 1733“ (эн). Фаcе2Фаcе Африcа (2018-йил 3-сентябр). 2021-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 15-апрел.
- ↑ Ҳоллй Нортон. „Бреффу: а славе, а ребел, а фигҳтер – анд а wоман алмост инвисибле то ҳисторй“. Тҳе Гуардиан (2018-йил 20-март). 2021-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 15-апрел.
- ↑ Нортон (2013), с. 90.