Брендан Жоҳн Буркетт (1963-йил 7-октябрда туғилган) — австралиялик сузувчи. У тўртта Паралимпия ўйинларида бешта медал ҳамда 1994-йилги Виктория Ҳамдўстлик ўйинларида кумуш медални қўлга киритган [1][2].

Брендан Буркетт

Буркетт 2000-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларининг очилиш маросимидаги спортчилар парадида байроқдор сифатида Австралия терма жамоасини бошлаб бормоқда
Шахсий маълумотлари
Таваллуд санаси 1963-йил 7-октябр (1963-10-07) (63 ёш)
Брисбен, Қуээнсланд
Спорт
Мамлакат Австралиялик

Шахсий ҳаёти

Буркетт 1963-йил 7-октябрда Брисбен шаҳрида олти фарзандли оилада дунёга келган[1][3]. У Квинсленд штатининг Гладстон шаҳри яқинидаги Таннум Сандс шаҳарчасида ўсган[4]. У маҳаллий регби-лиг жамоаси сардори бўлган ва ушбу спорт турида профессионал фаолият юритишни орзу қилган. 1984-йилда Янги Зеландия бўйлаб турга чиққан Квинсленд терма жамоаси таркибида ўйнаган[1][4][5].

1985-йил 21-декабрда, Марказий Квинсленд университетини тамомлаган куни у мотоцикл бошқараётганда йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Унинг чап оёғи ўн уч жойидан синиб, ўн кундан сўнг ампутация қилинган[4][6].

Спортчи 1985-йилда Марказий Квинсленд университетида муҳандислик бакалаври даражасини ва 1986-йилда Квинсленд технология университетида муҳандислик магистри даражасини олган[6][4][7]. Шунингдек, у Квинсленд технология университетида биомеханика бўйича докторлик (ПҳД) даражасини ёқлаган[7][8]. Буркетт беш йил давомида муҳандис-маслаҳатчи бўлиб ишлаган, шулардан бир йилини Шимолий денгизда ўтказган. Буркетт у ердаги нефт қудуғида ишлаган имконияти чекланган биринчи инсон бўлган[9].

1998-йилда у Саншайн-Кост университети профессори бўлган[7]. 1999-йилда у Австралия регби терма жамоасига ўша йилги Регби бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришда ёрдам берган[4]. У 2002-йилги Жаҳон чемпионати, 004-йилги Паралимпия ўйинлари ва 2006-йилги Жаҳон чемпионатида Австралия Паралимпия сузиш терма жамоасининг миллий спорт илми координатори бўлиб хизмат қилган[7]. Саншайн-Кост университетида Фан, саломатлик ва таълим факултети декани вазифасини бажарувчи ҳамда саломатлик, спорт ва жисмоний машқлар маркази директори лавозимларида фаолият юритган[8]. Унинг тадқиқот йўналишларига инсон саломатлиги ва жисмоний имкониятлари ҳамда спорт биомеханикаси киради[7].

2008-йилда оиласи билан Нусада дам олаётганда, унинг сув ўтказмайдиган протез оёғи ўғирлаб кетилган[10].


Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Аустралианс ат тҳе 1996 Атланта Паралймпиcс: Сwиммерс“. Аустралиан Спорц Cоммиссион. 2000-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 18-май.
  2. ↑ „Буркетт, Брендан Жоҳн, ОАМ“. Аустралиан Ҳоноурс Сеарч Фаcилитй. Қаралди: 2020-йил 7-июл.
  3. ↑ „Гоодбе то а 'ловеабле ларрикин'“. Тҳе Обсервер (2009-йил 23-октябр). Қаралди: 2012-йил 11-феврал.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 Магуире, Катҳлеэн. Тҳис Др Жекйлл тҳривес он ҳуртинг. Тҳе Аустралиан (2000-йил 9-октябр), с. 105.
  5. ↑ Cоwлй, Мичаэл „А Леадер, Он Ланд Ор ин Wатер“. Тҳе Сйдней Морнинг Ҳералд (1999-йил 4-июн). Қаралди: 2012-йил 11-феврал.
  6. ↑ 6,0 6,1 „Гладстоне старс шине ин Беижинг“. Тҳе Обсервер (2008-йил 11-сентябр). Қаралди: 2012-йил 11-феврал.
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 7,4 „Профессор Брендан Буркетт“. Университй оф тҳе Суншине Cоаст. 2011-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 5-ноябр.
  8. ↑ 8,0 8,1 „ҚАС Боард“. Қуээнсланд Аcадемй оф Спорт. 2011-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 4-ноябр.
  9. ↑ „Брендан Буркетт“. Аустралиан Спеакерс Буреау. Қаралди: 2012-йил 11-феврал.
  10. ↑ Жа, Cрйстал. „Паралймпиc сwиммер Брендан Буркетт'с лег столен“ (2008-йил 16-март). Қаралди: 2011-йил 5-ноябр.