Бреннер — Эцтал ва Силлертал Алп тоғлари (Шарқий Алп тоғлари) ўртасидаги тоғ довони, Австрия билан Италия чегарасида. Баландлиги 1371 м. Бреннер орқали Инн дарёси водийсидан Адиже дарёси водийсига ўтиладиган 27 туннелли Инсбрук — Болсано темир йўл (1867) ва автомобил йўли қурилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил