Брест сулҳи (1918.3.3) – совет Россияси билан Германия, АвстрияВенгрия, Болгария, Туркия ўртасида тузилган сулҳ битими. Унга кўра, Германия Полша, Болтиқбўйини, Беларус ва Закавказенинг бир қисмини босиб олди, 6 млрд. марка миқдорида контрибуция ундирди. Совет Россияси шўро ҳукуматини сақлаб қолиш мақсадида Брест сулҳи ни тузишга рози бўдди. Н. И. Буҳарин бошчилигидаги „сўл коммунистлар“ гуруҳи Брест сулҳи га қарши чиқди. Брест сулҳи 1918-йил 13-ноябрда, Германияда инқилоб бўлганидан кейин шўро ҳукумати томонидан бекор қилинди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил