Brest viloyati
Брест вилояти — Беларус Республикасининг жан.ғарбидаги вилоят. 1939-йил 4-декабрда ташкил этилган. Брест вилояти да 16 туман, 19 шаҳар ва 10 шаҳарча бор. Майдони 32,3 минг км². Аҳолиси 1310 минг киши (2024). Асосан беларуслар; шунингдек рус, поляк, украин ва бошқаларлар яшайди. Маркази — Брест шаҳри
Брест вилояти нинг релефи, асосан текисликдан иборат. Жанубий ва жан.шарқий кисми Полесе пасттекислигининг ғарбий қисмини эгаллаган. Шим.ғарбида Буг бўйи, шим.да Барановичи текисликлари бор. Торф захираси жиҳатидан Брест вилояти Беларусда 3ўринда туради. Столин раёнида ўтга чидамли гил, Берёзовода бўр ётқизиқлари бор.
Иқлими мўтадил континентал. Январнинг ўртача температураси — 4°, июлники 18°. Ўртача йиллик ёғин 550–650 мм. Йирик дарёлари — Припят (ирмоқлари — Яселда, Пина), Стирю, Гориню. Кўллари — Вигоновское, Черное. Тупроклари бир оз подзоллашган, қумли, чимлиподзол ва бошқа тупроклар. Торфли ерлар, ботқоқликлар, ўрмонлар (карагай, қайин, дуб, олха ўсади) кўп. Вилоятнинг шим.да йирик ўрмон қўриқхонаси — Белая Вежа пушчаси жойлашган.
Саноати асосан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган. Гўшт (Брест, Барановичи, Пинскда), паррандачилик комбинатлари (Кобрин ва Пинскда), сабзавот ва мева консерва заводлари (Кобрин ва Ляховичида), мойсир заводи, спирт ва крахмал заводлари бор. Ўрмон ва ёғочсозлик саноати ҳам муҳим ўрин тутади, гугурт, фанера ва турли мебеллар ишлаб чиқарилади. Ўрмонкимё саноати корхоналари, Барановичи, Брест, Пинск шаҳри ларида енгил саноат корхоналари (тикувчилик, поябзал, трикотаж фкалари) бор. Машинасозлик ва металлсозлик саноати барпо этилган. Берёзовск ГРЕС қурилган. Барановичида станоксозлик асбобускуналари, Брестда газ аппаратлари ва бошқа ишлаб чиқарилади. Брестда гилам комбинати бор. Маҳаллий торф асосида энергетика ривожланган. Асосий экинлари: жавдар, буғдой, сули, гречиха, арпа, маккажўхори; техника экинларидан зиғир, конопля, қанд лавлаги, картошка етиштирилади. Полизчилик ривожланган. Чорвачиликда қорамол боқиш, қўйчилик ва чўчқачилик катта ўрин тутади. Транспортнинг асосий тури — темир йўл транспорти (Москва—Брест темир йўл). Автомобил йўли Брест вилоятини бошқа иқтисодий раёнлар билан боғлайди. ДнепрБуг каналида кема қатнайди. Брест вилояти да қурилиш инженерлари ва педагогика институти, ўрта махсус ўқув юртлари, 5 музей бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |