Брезент (голландча пресеннинг) — намга чидамли ва чиришга қарши модда (эмулсия) шимдирилган сув ўтказмас мато. Зиғир толасидан ёки зиғир толаси билан пахта толаси аралашмасидан тўқилади. Ундан чодир, плашпалатка, махсус кийимбош, поябзал тикилади. Очиқда сақланадиган юкларни, пахта ғарамларини қорёмғир ва қуёш таъсиридан сақлаш учун ҳам ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил