Брианшон теоремаси — проектив геометриянинт муҳим теоремаларидан бири. Унга кўра, конус кесмага ташқи чизилган исталган олтибурчакликда қарамақарши чўққиларни бирлаштирувчи тўғри чизиқлар бир нуқтада кесишади. Бу нуқта Брианшон нуқтаси деб аталади. Паскал теоремаси билан бирга Брианшон теоремаси конус кесимларнинг асосий проектив хоссаларини белгилайди. Брианшон теоремаси франсуз математиги Ш. Ж. Брианшон (1785—1864) номи билан аталган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил