Брифинг (инг. бриэfi нг; бриэф— қисқа) — расмий шахсларнинг оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашуви. Унда муайян масала бўйича расмий нуқтаи назар ёки халқаро музокаралар, кенгашлар, конференсияларнинг бориши ва бошқа тўғрисида томонларнинг ўзаро келишиб олинган қарашлари расмий хулосаси қисқача баён килинади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил