Брижтаун (инглизча: Бридгетоwн) — Вест-Индиядаги Барбадос давлатининг пойтахти (1966-йилдан), мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази. Аҳолиси 97,5 минг киши (1990- йиллар ўрталари, шаҳар атрофи билан). Кариб денгизи бўйидаги порт. Халқаро миқёсдаги аэропорт, озиқ-овқат, енгил саноат корхоналари, санъат ва билим коллежи, кутубхона, музей бор. Б. орқали четга шакарқанд ва ром чиқарилади. Курорт шаҳар. Шаҳарга ХВИИ асрда асос солинган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил