Брикетлаш (франс. бригуэ — ғишт) — кейинчалик фойдаланишни қулайлаштириш мақсадида майда донадор материаллар (руда, ёқилғи, металл чиқиндилари ва қипиқ) ни пресслаб, маълум шаклга (брикет шаклига) келтириш. Б.да боғловчи қўшимчалар (қорамой, битум, семент, суюқ шиша ва бошқалар) ишлатилади. Кумир, торф, озуқа ҳам брикетланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил