Brilliant
Бриллиант (франс. бриллант — ялтироқ сўзидан) — сунъий ишлов бериб сайқалланган (қирраланган) олмос. Томонлари 6, 8, 12, ... 56 гача қирраларга эга бўлади. Бундай қирралаш тошнинг табиий жилосини юзага чиқаради. Бриллиантга тушган нур юқори дисперсия (нурнинг бўлиниши) туфайли камалакдай товланади. Заргарлик санъатида кенг ишлатилади: қимматбаҳо металл гардишга алоҳида (узук, исирга, илма тугма — запонкада), буюм безаги мужассамоти асоси ёки қисмларини ҳосил қилувчи (тўғноғич, тож ва бошқаларда) "кўз"лар ҳолида ўрнатилади. Бриллиант шунингдек орден ва юксак нишонларни ҳам безайди. Бриллиант оғирлиги карат (0,2 г) ларда ўлчанади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |