Бринза

Бринза (руминча: брâнзă — пишлоқ) — асосан, қўй, шунингдек сигир, эчки сутидан ёки уларнинг аралашмасидан тайёрланадиган шўртанг пишлоқ. Ранги оқ ёки очсариқ, сал ушалувчан, хушхўр, мазаси нордоншўртанг. Таркибида 40—50% ёғ, 49—52% сув, 4— 8% туз бор, сутга нисбатан енгил ҳазм бўлади. Б.ни тайёрлаш учун сут ширдон ферменти ёки пепсин билан ивитилади. Ҳосил бўлган бўтқа матодан тикилган қопчаларда сиқилиб, зардоби ажратилади, сўнг пресслаб, маълум шакл берилади. 0,6—1,5 кг ли квадрат бўлакларга бўлиниб, ёғоч челак ёки бочкаларга қаватмақават жойланиб, устига 18—22% ли тузли намакоб қуйилади. Б. етилгунга қадар намакоб вақтвақти билан алмаштириб турилади. 6—8куни оғзи беркитилиб, савдо корхоналарига жўнатилади.

Яна қаранг

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил