Бриория (лотинча: Брёриа) — Пармелия оиласигамансуб темираткилар тури ҳисобланади. Унинг 50 га яқин турлари мавжуд.[1]

Биологик тавсифи

Брёриа псеудофусcесcенс (чапда) ва Брёриа cапиллас (ўнгда)

Таллом бутасимон, соқолли шаклда, осилган ёки эгилган кўринишда.[2][1] Шохлари ингичка, узун, ипсимон, бутун узунлиги бўйлаб юмалоқсимон, одатда ён шохчаларисиз бўлади.[3][2] Ранги жигарранг, қизил-жигарранг, деярли қора ранггача, камдан-кам ҳолатларда кулранг ёки оқ рангга яқинроқ, яшил ёки сарғиш бўлади.[2][4] Соредия асосида кўпаяди.[1] Соралии текис ёки букрсимон, баъзида эса улар бўлмаслиги ҳам мумкин; апотеция камдан-кам юзага келади. Халталари нинатугма шаклида, рангсиз саккизта эллипсо туриладаги споралардан иборат.[2] Таллом таркибида фумарпротоцетрар кислотаси[3] мавжуд.

Ҳудуд

У барча қитъаларда учрайди. У мўтадил ва кўпроқ шимолий ҳудудларда, асосан ўрмон ва тоғли ҳудудларда кенг тарқалган.[2][4] Россияда унинг 20га яқин турлари мавжуд.[1]

Яшаш жойи

Кўпчилик бриориялар — эпифитлар ҳисобланади. Улар игнабаргли дарахтларнинг шохлари ва танасида (арча, қарағай ва б.[5]), баъзида баргли дарахтларда, тупроқда, тошларда, чириган ёғочларда яшайди.[2] Айрим турлар ҳавонинг ифлосланишига нисбатан ўта сезгир бўлади.[1]

Маъноси

Бриориа кийик, учувчи-қуёнлар, даласичқон ва бошқа кемирувчилар учун озуқа сифатида хизмат қилиши ҳам мумкин.[1] Унинг турлардан бири, Бриориа Фремонта (Россиянинг Қизил китоблари таркибига киритилган) бўлиб, у инсонлар томонидан тановул қилиниши ҳам мумкин, асосан Шимолий Америка ҳиндулари томонидан истеъмол қилинади. [6][7]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 Толпышева С. Ю. „Бриория“. Большая российская энциклопедия. 2022-йил 15-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-май.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 Голубкова (ред.) 1996.
  3. ↑ 3,0 3,1 Андреев, Гимельбрант 2014.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Брёриа“ (эн). Личенпортал.орг/.
  5. ↑ Белый 2016.
  6. ↑ Ҳуттен, Wоодwард 2001.
  7. ↑ Вишневский М.В.. Всё о грибах. Популярная энциклопедия. Проспект, 2018. 

Адабиётлар