Лоуисе Ж. Райнер, "Бристол, Броад стреэт"

Бристол — Буюк Британиянинг жан.ғарбидаги шаҳар, Англияда; Эйвон дарёси Бристол қўлтиғига қуйиладиган жой яқинида. Аҳолиси 378 минг киши (1988). Йирик порт ва темир йўл тугуни. Машинасозлик (авиация, авиаракета, моторсозлик) тараққий этган. Озиқ-овқат, кўн поябзал, рангли металлургия, нефтни қайта ишлаш, кимё, полиграфия саноати корхоналари, университет бор. Меъморий ёдгорликлардан СентПитер госпитали (ХИИ аср), СентМериРедклифф готика собори (ХИИИ аср—1475) ва бошқа сақланган. Шаҳарга ВИ асрда асос солинган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил