Bristol universiteti
Бристол университети – Англиянинг Бристол шаҳридаги Русселл Гуруҳининг тадқиқотлар университетидир[1]. У ўзининг қироллик рухсатномасини 1909-йилда олган[2]. Университет келиб чиқиши 1595-йилда ташкил этилган Савдогарлар мактаби ва 1876-йилдан бери мавжуд бўлган Бристол Университети қошидаги коллеж билан боғланади[3].
Бристол, асосан, шаҳарнинг Тйндаллс Парк ҳудудида 200 дан ортиқ бакалавриат курсларидан ташкил топган олтита академик факултетдан иборат[4]. Университет 2021–22-йилларда жами 833,1 миллион фунт стерлинг даромадга эга бўлган. Шундан тадқиқот грантлари ва контрактлардан 186,4 миллион фунт стерлинг келиб тушган[5]. Университет шаҳардаги энг йирик мустақил иш берувчи марказ ҳисобланади[6]. Ҳозирги академиклар орасида Тиббиёт фанлари академиясининг 21 нафар, Британия академиясининг 13 нафар, Қироллик муҳандислик академиясининг 13 нафар ва Қироллик жамиятининг 44 нафар ходимлари бор[7]. Бристол университетининг битирувчилари ва собиқ талабаларидан 9 нафари Нобел мукофоти совриндорлари бо'лишган.
Бристол университети Буюк британия илмий-тадқиқот университетлари бирлашмаси бо'лган Расселл гуруҳининг[8], Европа миқёсидаги Коимбра гуруҳининг [9] ва Бутунжаҳон Университетлар тармог'ига а'зоси бо'либ, университетнинг аввалги проректори Эрик Томас 2005 йилдан 2007 йилгача раис бо'лган[10]. Бундан ташқари, университет Эрасмус Хартиясига эга бо'либ, йилига 500 дан ортиқ талабаларни Европадаги ҳамкорликдаги институтларга юборади[11]. Унда ҳар бир бакалавриат йўналиши учун ўртача 6,4 (фанлар факултети) дан 13,1 (тиббиёт ва стоматология факултети) ариза берувчилар бор[12].
Ташкил этилиши
Университетнинг энг қадимги асоси савдогарлар техник коллежининг муҳандислик бо'лими (1595 йилда мактаб сифатида ташкил этилган) бо'либ, Бристол университетининг муҳандислик факултетига айланди[13]. Университетдан олдин Бристол тиббиёт мактаби (1833) ва 1876 йилда ташкил этилган Бристол университети қошидаги коллежи бо'либ, ундаги биринчи ма'рузаси фақат 99 талаба иштирок этган[14]. Университет тамаки плантациялари, шоколад ва қул савдосида бойлик орттирган Wиллс, Фрай ва Колстон оилаларининг молиявий ёрдами туфайли қироллик низомига ариза топширишга муваффақ бо'лди. Университет томонидан 2018-йилда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, университет ташкил этиш учун сарфланган хайрия фондларининг 85 фоизи бевосита қул савдоси билан боғлиқ[15].
Қироллик низоми 1909-йил май ойида қабул қилинди. 1909-йил октябр ойида университетга 288 нафар бакалавр ва 400 нафар бошқа талаба қабул қилинди. Генри Овертон Уиллс ИИИ унинг биринчи декани бо'лди[3]. Университет коллежи аёлларни эркаклар билан бир хил ҳуқуқда қабул қилган мамлакатдаги биринчи муассаса эди. Бироқ 1906-йилгача аёлларга тиббиёт факултетига имтиҳон топшириш тақиқланган эди[16].
Тарихий ривожланиш
| Бизнинг Бристол шаҳрида бундан буён Университет бо'лади. . . |
| Қирол Эдвард ВИИ, Бристол университетининг корпорация низоми, 1909-йил 4- декабр[17] |
Университет 1909-йилда ташкил этилганидан бери сезиларли даражада ривожланди. Гарчи у талабалар сони бо'йича яқин атрофдаги Г'арбий Англия университетига қараганда кичикроқ бо'лса ҳам ҳозирда маҳаллий ҳудуддаги энг йирик иш берувчи марказлардан бири ҳисобланади[18].
Манбалар
- ↑ „Мапс анд Гуидес“. Тҳе Университй преcинcт мап. Қаралди: 2008-йил 28-апрел.
- ↑ „Тҳе Университй оф Бристол Аcц“. Тҳе Университй оф Бристол Аcт 1909. Қаралди: 2007-йил 13-май.
- ↑ 3,0 3,1 „Бристол Университй Ҳисторй“. Ҳисторй оф тҳе Университй. Қаралди: 2007-йил 13-май.
- ↑ Бристол. „Абоут оур cоурсес - Студй ат Бристол - Университй оф Бристол“. www.бристол.аc.ук.
- ↑ „Финанcиал Статеменц фор тҳе Еар то 31 Жулй 2022“. Университй оф Бристол. Қаралди: 2023-йил 4-феврал.
- ↑ „Кей Фаcц анд Фигурес“. Университй оф Бристол (2014). Қаралди: 2014-йил 12-январ.
- ↑ „Нобел Призес анд Феллоwшипс“. Университй оф Бристол. Қаралди: 2015-йил 2-май.
- ↑ „Русселл Гроуп Оур Университиэс“. Қаралди: 2012-йил 27-январ.
- ↑ „Тҳе Cоимбра Гроуп“. Лист оф Cоимбра Гроуп Мемберс. 2013-йил 2-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 14-май.
- ↑ „Тҳе Wорлдwиде Университиэс Нетwорк“. Лист оф WУН Гроуп Мемберс. Қаралди: 2007-йил 14-май.
- ↑ Бристол. „Оур ресеарч импаcт - Ресеарч - Университй оф Бристол“. www.бристол.аc.ук.
- ↑ Бристол. „Фаcц анд фигурес - Абоут тҳе Университй - Университй оф Бристол“. www.бристол.аc.ук.
- ↑ Унитед Кингдом. „Эдуcатион – Тҳе Соcиэтй оф Мерчант Вентурерс, Бристол УК“. Мерчантвентурерс.cом. 2009-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 5-июн.
- ↑ „Университй оф Бристол“. Тҳе Гуардиан (2007-йил 1-май). Қаралди: 2007-йил 6-декабр.
- ↑ „Паст Маттерс: тҳе Университй оф Бристол анд трансатлантиc славерй“. Университй оф Бристол. 2019-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 30-октябр.
- ↑ „Паперс оф тҳе Университй оф Бристол“. Арчивес Ҳуб. 2012-йил 29-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 6-декабр.
- ↑ „Чартер оф Инcорпоратион“. Университй оф Бристол. 2007-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 3-декабр.
- ↑ „Табле 0а – Алл студенц бй институтион, моде оф студй, левел оф студй, гендер анд домиcиле 2006/07“ (Миcрософт Эхcел спреадшеэт). 2013-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 5-апрел.